Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Хивада “Қовун сайли – 2019” фестивали бўлиб ўтмоқда

  • Qog'ozga chop etish





















Ҳар
 йили мустақиллик байрами арафасида Хоразмда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Қовун сайли” тадбирига вилоят деҳқон ва фермер хўжаликларидавлат ҳамда жамоат ташкилотлари томонидан катта тайёргарлик кўрилди.


Азалдан олтин воҳа саналган Хоразмнинг миришкор деҳқонлари томонидан етиштирилаётгандунёга донғи кетганмазаси тилни ёрадиган ҳар хил навдаги қовунлар ва полиз экинлари мазаси билан Шарқнинг гавҳари саналган Хива шаҳрига ташриф буюрган меҳмонларни ва маҳаллий аҳолини бирдай баҳраманд қилаётир.


“Гурвак – Хоразм қовунчилигининг рамзи” савдо кўргазмаси халқимизнинг ўзига хос деҳқончилик мактаби, дунёга машҳур қовунларимиз, Хоразм деҳқонининг, умуман хоразмликларнинг нозик диди, малакаси ва меҳмондўстлигининг намойишидир.


Хоразм қовунчилигини кенг тарғиб қилиш ва бу орқали маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳлар эътиборини жалб этиш мақсадида Хива шаҳрида ҳар йили айни қовун пишиғида анъанавий тарзда қовун сайли ташкил қилинади. Ушбу фестиваль ҳудудга сайёҳлар оқимини ошириш, воҳанинг қадимий полизчилик тажрибасини, ширин-шакар полиз ва боғдорчилик маҳсулотларининг ноёб тур ва навларини кенг оммалаштиришга хизмат қилади.


– Тўғрисини айтсам, шу пайтгача дунёнинг кўпгина давлатларида бўлиб қовуннинг шунча тури борлигини билмаган ва барчасини бир жойнинг ўзида тановул қилмаганман, – дейди германиялик сайёҳ Доминик Қуосдорф. – Хивага саёҳатим жараёнида шундай байрамда иштирок этаётганимдан жуда бахтиёрман. Ҳар бир қовуннинг мазаси ўзига хос. Айримлари жуда ширин. Бу таъмлар ва бу ердаги кўриниш, мезбонларнинг меҳмондўстлиги бир умр ёдимда қолса керак.


Хоразм қовунчилигини кенг тарғиб қилиш орқали маҳаллий ва хорижий сайёҳларни эътиборини қаратиш ва сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида ўтказилаётган мазкур тадбир доирасида полиз экинлари ва турли боғ меваларининг янги узилган, қуритилган ва қайта ишланган кўринишдаги маҳсулотларидан иборат “Гурвак – Хоразм қовунчилигининг рамзи” савдо кўргазмаси ўтказилмоқда.


Деҳқонлар ва амалиётчи олимлар қовуннинг унутилган навларини тиклаш, экспортбоп янги навларини яратиш ва кўпайтириш устида ишламоқда. Селекционер олимлар томонидан ҳосилдорлиги юқори бўлган, ноқулай об-ҳаво шароитлари, айниқса, оқпалак касаллигига чидамли, экспортбоп “Гурлан”, “Амударё”, “Гулоби Хоразми”, “Саховат”, “ Заргулоби” навларининг яратилгани бу борадаги изланишларга ёрқин мисолдир. Хозирда вилоятда қовуннинг 125 тури мавжуд.


“Қовун сайли – 2019” фестивали доирасида кейинги йилларда вилоятда қовунчилик ва полиз экинлари бўйича илмий ишлар олиб бораётган соҳа мутахассислари фаолияти билан яқиндан танишиш имкони яратилди.


Фестиваль доирасида вилоятнинг фольклор-этнографик гуруҳлари, ёш эстрада хонандаларининг чиқишлари, театрлаштирилган саҳна кўринишлари, гуллар ва ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиши ҳам ташкил этилди. 


Ҳар бир туман ва шаҳар учун ажратилган, байрамона безатилган павильонларда қовунлар ўзига хос манзарали кўринишда намойиш этилди ва тадбир сўнггида безатилган павильонларини ҳайъат аъзолар  баҳолаб, Хоразм вилоятининг аграр ҳудулари ҳисобланган Боғот, Гурлан, Қўшкўпир, Янгиариқ, Янгибозор, Хонқа, Ҳазорасп, Шовот, Хива ва Урганч туманларига  ўзимизда ишлаб чиқарилаётган “DAMAS” ва “LABO” енгил автомашинлари вилоят ҳокимлиги томонидан совға қилинди.

Тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов қатнашди.

Қовун сайли 18 августгача давом этади.


Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya