Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Аҳолига қўшимча қулайликлар

  • Qog'ozga chop etish

Вилоят аҳолиси учун транспорт хизматини янада яхшилаш ҳамда туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Хоразм вилояти транспорт бошқармаси томонидан Урганч шаҳридан-Тошкент шаҳрига қўшимча 2-жадвал асосида қатновлар ҳамда Хива тумани Саёт қишлоғи йўналиши бўйича автобус қатновлари йўлга қўйилди.
    "Урганч-Тошкент" йўналишига йўловчи ташиш учун июнь ойидан бошлаб “YUTONG” русумли катта ҳажмли автобуслар бошланишида 1та автобус қатнови йўлга қўйилган эди. Эндиликда 2-жадвал асосида қатновлар амалга оширилади. Мазкур автобуслар ҳар куни Урганч шаҳри "Урганч буюм бозори автостанцияси"дан 1-жадвал асосида соат 11:00да, 2-жадвал асосида соат 15:00да ҳаракатни бошлайди. 
Замонавий автобусларда йўловчилар учун барча қулайликлар мужассам. Автобус салонида 2 та телевизор бор, ҳар бир ўриндиқда йўловчи уяли телефон аппаратини қувватлаши, қулоқчин орқали мусиқа эшитиши ва радио орқали янгиликлардан хабардор бўлиб бориши мумкин.       Ҳаво ҳароратини мақбуллаштириш учун кондиционер ишлайди, йўловчилар ҳаракат давомида иссиқ ва совуқ сув ичиши имкони ярятилган, шунингдек, автобус салонида ҳожатхона ҳам мавжуд.
Қатновлар жараёнида хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, йўналишга жўнайдиган ҳар бир автобус техник кўрикдан, ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтказилади. 
     Автобусларнинг санитар ҳолати мунтазам назорат остида бўлади. Йўналиш бўйича ҳаракатланиш вақти 1050 км масофани 17 соатда босиб ўтади. Чипта нархи 1 йўловчи учун бир томонга 100 минг сўмни ташкил этади (автобус 51 та ўринга эга).
Эндиликда вилоятга келиб кетаётган сайёҳлар ва меҳмонлар ҳам Тошкент шаҳри ҳамда Хоразм вилояти ўртасида барча қулайликларга эга бўлган шинам автобуслар хизматидан фойдаланадиган бўлишди. 
     Бошқарма томонидан вилоят ички йўналишларига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, чекка қишлоқларни туман маркази билан боғловчи йўналишлар ҳам очилмоқда. Хива тумани Саёт қишлоғи Хива шаҳар марказидан 17 км узоқ масофада жойлашган. Хоразм вилоят транспорт бошқармаси томонидан аҳолини талаб ва истакларини ўрганиб чиқиб, ШАЙ-257 “Хива деҳқон бозори-Соёт қишлоғи” йўналиши бўйича 2 та ҳаракат жадвали асосида, "AVTOTRANS XORAZM" унитар корхонасига тегишли бўлган автобуслар қатновини йўлга қўйди.
     Автобуслар қатнови йўлга қўйилишида уларнинг ҳаракатланишини Чинобод маҳалласи, Хазрати Эшон маҳалласи, Соёт маҳалласи, 16 ва 39-сонли мактаблар ҳамда 7-сонли мактабгача таълим муассасалари ҳудудларидан ўтишини инобатга олган ҳолда автобусларнинг ҳаракатланиш схемалари ишлаб чиқилди.
     Авваллари Саёт қишлоғи аҳолиси Дамас русумли автотранспорт воситаларида 3000 сўм эвазига, манзили узоқ бўлган маҳаллалар эса қийинчиликлар билан 1-1,5 км йўл юриб "Урганч-гўжа орқали Хива йўналиши" даги автобусларга чиқишга мажбур бўлаётган эдилар.
Эндиликда қишлоқ аҳолисига қулайликлар яратилиб ишчи хизматчилар, мактаб ўқувчилари туман марказига, ёш оналар фарзандларини боғчага борди келдиси учун янги ISUZU русумли автобус хизматидан фойдаланадиган бўлишди. Автобуснинг кира нархи 1500-2000 сўмни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Хоразм вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Рахматилло Бабаев



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Fotogalereya