Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Ахборот хизматлари ходимлари малакаси оширилмоқда





Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган “Ахборот хизматлари фаолиятига оид назарий ва амалий аспектлар” мавзусидаги ўқув-семинари бўлиб ўтди. 

Ўқув-семинарида Ахборот хизматлари фаолиятига доир қонунчилик: миллий ва хорижий тажриба, ташкилот фаолиятида учрайдиган стериотиплар, уларни бузишда ОАВнинг роли, ташкилот имижи ва уни бошқариш усуллари ҳақида фикр алмашилди.

Ўқув-семинарида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматларининг 70 дан ортиқ ходимлар иштирок этди. Бундай ўқув-семинарлар ахборот хизмати ходимларининг касбий кўникма ва маҳоратини оширда муҳим аҳамият касб этади. 

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив