Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

МЕНИНГ АКАМ – ВАТАН ҲИМОЯЧИСИ

Ушбу шиор остида ташкил этилган тадбирда Наманганда йигитлик бурчини ўтаётган хоразмлик аскарларнинг ака-укалари, опа-сингиллари, дўстлари, Хоразмдаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган наманганлик аскарлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди.


Замонавий талабларга жавоб берадиган миллий армиямизда аскарларнинг юртимизда тинчлик ва барқарорликни ишончли ҳимоя қилиши, сарҳадлар дахлсизлиги ҳамда осойишта ҳаётимизни таъминлашга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.


 - Биз бугун оиламизнинг ҳамма аъзолари билан келдик, - дейди Гурлан туманидан Бахром Маткаримов. –  Ўғлим Жахонгир билан хозиргина видео
мулоқот орқали кўришиб гаплашдик.  Бизларнинг давримизда фақат телефонда гаплашишимиз мумкин эди. Бундай виртуал учрашувлар биз ота-оналар учун совға бўлди. Фарзандларимизга яратилган   имкониятлар ва шароитлар билан танишдик. Ўғлимиз билан ғурурланамиз. 

- Мен Наманган вилояти Тошбулоқ шаҳарчасиданман, - дейди Асадбек Махмуджонов. – Бугун ота-онамни, яқинларимни кўрганимдан жуда хурсандман. Уйимга бориб келгандек бўлдим. Биз аскарлар учун бу ерда яхши шароитлар яратилган. Келажакда Қуролли Кучлар сафида қолиб, она Ватанимга садоқат билан хизмат қилишга ҳаракат қиламан.


Тадбир иштирокчилари боғлашгани учун ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликни билдиришди. Тадбир давомида таниқли хонандалар томонидан концерт дастури намойиш этилди.  

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулсара Қурбанбаева иштирок этди ва сўзга чиқди. 

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив