Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

ЮРТИМИЗНИНГ МАРД ВА ЖАСУР ЎҒЛОНЛАРИ




Вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва 14 январь-Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонлан
моқда

14 январь куни эрталаб вилоят марказидаги Хотира майдонидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига вилоят ҳокимлиги, харбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ходимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, кенг жамоатчилик вакиллари томонидан гулчамбарлар қўйилди. 

- Ватан ҳимоячилари куни ҳар йили юртимизда кенг нишонланади. Жойларда ўтказилган тадбирларда биз, харбий хизматчилар ҳам фаол иштирок этдик. Биз ҳалқимиз тинчлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун билим ва кучимизни, маҳоратимизни сарфлаймиз, - дейди ҳарбий қисм гуруҳ командири Абдували Туйчиев. 

Ҳарбий техника юриши ва турли ҳарбий қисмлар хизматчилари қўшиқ куйлаган ҳолда Ал-Хоразмий кўчаси бўйлаб саф тортиб ўтишди. 

Югуриш спорт тури бўйича  Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ёшлар ҳамда ҳарбийлар ўртасида марафон ўтказилди. Унда юзлаб ёшлар иштирок этишди. Марафонга старт Урганч олимпия заҳиралари коллежи олдида берилди. Иштирокчилар ўз маҳоратларини жисмоний тайёргарликлари ёрқин намоён этган ҳолда қисқа вақт ичида Жалоладдин Мангуберди мажмуаси олдигача югуриб келишди. Ғолибларга «Авесто» боғ-мажмуасида тантанали равишда вилоят ҳокимининг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

- Бугунги марафонда қатнашиб биринчи ўринни олдим, - дейди фахр билан 9203-сон ҳарбий қисмда хизмат қилувчи Озод Ражабов. –Бундан жуда хурсандман. Ватанимизни ҳимоя қилиш ҳар бир йигитнинг бурчи. Бизга яратилаётган имкониятлар учун давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдираман. 

«Авесто» боғ-мажмуасида Шимолий –Ғарбий ҳарбий округ қўмондонлиги вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда Ватан туйғусини янада мустаҳкамлаш мақсадида отиш қуроллари, қутқарув - излаш гуруҳининг моддий-техник анжомлари, турли техникаларнинг намуналари кўргазмаси ташкил этилди. Уларни кўриб олий ҳарбий билим юртида ўқишни давом эттирмоқчи бўлган ўсмирлар, ёшлар миллий армиямиз ҳақида фахр билан гапирдилар. 

Тадбир давомида қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Шунингдек, қатор жанговар усуллар , кўргазмали машқлар намойиш қилинди. 

Тадбирларда вилоят ҳокими Ф. Эрманов қатнашди ва сўзга чиқди.

Мухокама 1

Иномжон Балтаев
Иномжон Балтаев от 15 января 2019 23:36
Хоразм вилояти адлия бошкармаси бошлиги ва туман(шахар) адлия булимлари бошликлари ва барча ходимларини ишдан олиб, шаффоф ва ошкора тарзда танлов утказиб билимли ва ватанпарвар ёшларни ишга олиш керак.Бошка ишдан урилганларни ва доимий пропискаси бошка жойда булганлар алохида назоратга олигиши зарур!Адлия бошкармаси бошлиги ва барча уринбосарлари умуман ишига нолойик...

Адлия бошкармасида ишлаётган барча ходимларни аттестациядан халкнинг кузи олдида утказиш ва Президентга курсатиш керак. Бошкарма тизимида кадрлар масаласи жуда чаток ва аянчли ахволда.... Хоразм вилоят адлия бошкармасида качон хакикат ва адолат тантана килади?! Охир замондами!?..
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив