Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ХОРАЗМДА ЁШ ОИЛАЛАР УЧУН ЯНГИ ИННОВАЦИОН МАКТАБ ИШ БОШЛАДИ

  • Qog'ozga chop etish
01.12.2018


Урганч шаҳридаги Ёшлар марказида  ташкил этилган мазкур мактабнинг очилиш маросимида 
давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, тажрибали тренерлар, оилашунос олимлар, ёш келин-куёвлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Президентимиз ғояси асосида ташкил этилган инновацион мактабда оилавий муносабатларнинг маънавий-ахлоқий асослари, оила иқтисодиёти, рўзғор ва бюджетини юритиш, оиладаги ижтимоий роллар ва уларни англаган ҳолда муносабатлар қуриш, эр-хотин муносабатларидаги “нозик” масалалар, никоҳ муносабатлари ва саломатлик, репродуктив саломатлик, гендер муносабатлари, оилавий муносабатларни уйғунлаштириш ва оилавий низоларнинг олдини олиш, оилада мулоқот маданияти, оилада ҳуқуқий муносабатлар, оилани идора этиш, оила “сиёсати” каби йўналишларда мастер-класслар ўтказилади.

Бугунги тадбирда ўз келажагига беэтибор бўлмаган, инновацион янгиликлардан доим хабардор бўлиб бораётган жуда кўп ёшларимиз иштирок этишди. -дейди Хоразм вилояти “Оила” бошқармаси махсус ўқув курси раҳбари Сайёра Самандарова. — Вилоятимизда айнан бугун ташкил этилган “Бўғуси келин-куёлар инновацион мактаби”да 15 жуфт келин-куёвлар илк машғулотларини бошлашди. Инновацион мактабда илмий-услубий жиҳатдан, яъни миллий қадриятлар асосларининг замоннинг фан ва жамият тараққиёти тенденциялари билан, психология ва бошқа ижтимоий-ҳуқуқий соҳалардаги янгиликлари – инновациялари билан уйғун ҳолда амалга оширилади. Шунингдек, илғор хорижий амалиёт ва замонавий педагогик технологиялар ҳам чуқур ўрганилиб, “Оила” маркази мутахассис-олимлари томонидан ёшларни оила қуришга комплекс тайёрлаш юзасидан психологик, ҳуқуқий, тиббий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, репродуктив саломатлик йўналишларини ўзида мужассамлаштирган ўқув машғулотлари ҳам замонавий инновацион технологиялар асосида олиб борилиши режалаштирилган.

Тадбир жараёнида мавжуд ўқув дастурларидаги маълумотлар илмий-услубий жиҳатдан, яъни миллий қадриятлар асосларининг замоннинг фан ва жамият тараққиёти тенденциялари билан, психология ва бошқа ижтимоий-ҳуқуқий соҳалардаги янгиликлари – инновациялари билан уйғунлашганини кўриб қувондик. Шунингдек, бу ерда қизлар учун “Оила” маркази томонидан ишлаб чиқилган “Оила сабоқлари” мобиль иловаси, келин-куёвлар учун илк бор тайёрланган “Мустаҳкам оилага йўлланма” ён дафтарчалари ташкил этилгани ҳақида маълумотлар тақдим этилди. 

- Мен бу тадбирда ўзим учун оилавий меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик масалалари ҳақида керакли маълумотларга эга бўлдим. Бу ерда бизнинг мустақил ҳаётга қадам қўйишимиздан тортиб, келинлик ва оналик вазифаларимиз ҳақида мутахассисларнинг фикрларини ҳам эшитдик. Менга айниқса, масофадан ўқитиш ва маслаҳат бериш шакллари жуда ёқди. Ушбу мактабда ўз билим ва кўникмаларнимни мустаҳкамлаб, келажакда оила деган муқаддас уйимда ибратли келин, меҳрибон она бўлишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим, - дейди Хонқа туманидан Шаҳло Комилова.

- Инновацион мактабда мавжуд анъанавий мактаблардан фарқли равишда бўлғуси келин-куёвларни ўқитиш, якка ҳолда мутахассисларнинг маслаҳати бўйича хизматлар, муайян мавзулар бўйича гуруҳларда тренинглар ўтиш йўлга қўйилади. Дарс жараёнларида ўқувчилар эркин ва қулай муҳитда машғулотларда иштирок этиш имконияти ҳам яратилган. Эндиликда “Оила” маркази мутахассислари, эксперт-олимлари томонидан ҳозирги кун ёшларининг қизиқишлари, оилавий турмуш ҳақидаги тушунча ва тасаввурлари, ёшларнинг оила ҳақидаги билим ва кўникмаларини бойитишда қайси жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлиги, улар учун қандай мавзулар муҳим экани борасида ижтимоий тармоқларда, ўқиш жойларида сўровлар, тарғибот ишлари ватадқиқотлар мунтазам ўтказилади, - дейди “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази бош мутахассиси Гулмира Тлеуова.

   Инновацион мактаб қошида ёшларда анъанавий оилавий қадриятларга ҳурмат ҳиссини кучайтириш, оиланинг тарбиявий ва маданий-илмий таъсирини ошириш мақсадида оила мавзусига бағишланган таъсирчан видео ва анимацион фильмлар, видеороликлар, инфографик лавҳалар асосида Медиатека ҳам ташкил этилган. Шунингдек, ушбу мактабда ёшларимизни бой маърифий-адабий меросимизни чуқур ўрганишга рағбатлантириш мақсадида буюк алломаларимиз, таниқли ижодкорларимизнинг оилапарварлик, фарзандлик, келин-куёвлик, қайнона-қайноталикнинг муқаддас бурчларини англатишга, оилавий ришталарни мустаҳкам боғлашга ва ёшларимизнинг диний-ҳуқуқий билимларини оширишга хизмат қилувчи китобларидан таркиб топганшинам кутубхона ҳам зрин олган.

Инновацион мактабнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори Д.Тошмуҳамедова, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қ.Қуранбоев иштирок этдилар ҳамда юртимизда ёшлар онгига оиланинг муқаддас неъмат, азиз қадриятлардан бири эканини сингдиришга, уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ишларини янада такомиллаштириш масалаларига жиддий ёндашилаётганини таъкидладилар. 


Дилрабо ЖУМАТОВА

журналист




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Fotogalereya