Click to listen highlighted text!

Фуқаролар мурожаатлари ўз ечимини топмоқда

    2021 йилнинг 7 январь куни Урганч туман ҳокими Ф.Шарипов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Унда 41 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва шу куннинг ўзида 17 та мурожаат ўз ечимини топди. Қабулда уй-жой билан таъминлаш, кредит ажратиш, моддий ёрдам тайинлаш, томорқа ерларини қайтариб олиш сингари масалалар юзасидан  қилинган мурожаатларга қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган 24 та мурожаат  юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига  топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди. Қабулда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Игамбергенов, сектор раҳбарлари ва 20 дан ортиқ идора-ташкилотлар иштирок этди ва уларга туман аҳолисини қийнаб келаётган масалаларни ҳал қилиш ва олдини олиш бўйича туман ҳокими Ф.Шарипов томонидан топшириқлар берилди.
Добавить комментарий

Оставить комментарий