Click to listen highlighted text!

Аҳоли турмуш тарзини яхшилаш муҳим омилларидан бири

Тадбиркорликни жадал ривожлантириш аҳоли турмуш тарзини яхшилашнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Бу борада туманимиз ҳокими тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш мақсадида, турли имтиёзли кредит маблағлари ажратилишида, фуқароларнинг тадбиркорликлари йўлга қўйиб олишларида яқиндан ёрдам бермоқда. Боғот туманида янги гидропоника усулидаги иссиқхоналар сони янги йилда янада кўпайиб, элимиз дастурхонини тўкин бўлиши учун маҳсулотлар етиштирмоқда. Туман ҳокими Ш.Яхшибаев, ҳоким ўринбосари У. Ёқубов билан биргаликда иссиқхоналардаги иш жараёнини назорат қилдилар. Бахтиёр Матёқубов вилоят Кенгаши депутати,туманда энг фаол тадбиркорлардан биридир. Ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлашда Б.Матёқубовнинг ҳиссаси катта бўлмоқда. Гидропоника иссиқхоналарида бугунги кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш даражаси юқори бўлишига эришиляпти.
Добавить комментарий

Оставить комментарий