Click to listen highlighted text!

ҲАЗОРАСП ТУМАН ҲОКИМИ ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДА БЎЛИБ, КУЗ-ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов бугун туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимидаги беморлар ва шифокорлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Бу ерда аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини кузатди ва касалхонада даволанаётган беморлар билан суҳбатлашиб, шароитлар борасида беморлар фикрини эшитиб, тиббиёт ходимларига бу борада тавсия ва маслаҳатлар берди.
Шунингдек, туман ҳокими шифохона бўлимларини куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, жумладан, табиий газ, электр энергияси тармоқлари, иссиқ ва совуқ сув, канализация  тизимларининг ишлаш тизими билан ҳам танишиб, бу борада йўл қўйилаётган хато-камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга зарур топшириқлар берди.
Добавить комментарий

Оставить комментарий