Click to listen highlighted text!

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мухим вазифа

    Хоразм вилоятининг барча ҳудудларида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво  барқарорлигини сақлаш, 2020 йил октябр ойидан 2021 йил май ойига қадар аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда бу борада етарлича маҳсулот заҳираларини ташкил этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Буни янада самарали ташкил этиш мақсадида вилоят ҳокими Фарход Эрманов бошчилигида Қўшкўпир туманида семинар  ташкил этилди. Унда  шаҳар, туманлар ҳокимлари ва уларнинг биринчи ўринбосарлари иштирок этдилар. Вилоят ҳокими  семинар иштирокчиларига "Янги Қўшкўпир мева-сабзавот тайёрлаш ва ғамлаш" корхонасида ташкиллаштирилган ишларни намуна қилиб кўрсатди ва жойларда шундай озиқ-овқат захираларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Добавить комментарий

Оставить комментарий