Click to listen highlighted text!

Раддия

2020 йилнинг 08 октябр куни “Сиздан телеграм” номли телеграм каналига “Ҳамшира ҳамда умумий амалиёт шифокорларини дезинфекцияга жалб этиш қонунчиликка тўғри келадими?” мавзусидаги мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари ва СЭОМларга дезинфекциялаш ишларини амалга ошириш тартиби бўйича ҳақиқатдан 2020 йил 05 октябрда 1/4882-сонли топшириқ хати берилган.

Коронавирус пандемияси бошланиши билан жорий йилнинг апрел ойидан бошлаб Ўзбекистон Республика Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан вилоятда иш билан банд бўлмаган 500 нафардан ортиқ фуқаролар (жамоатчилик ходимлари) жорий дезинфекциялаш ишларига жалб қилинди. 2020 йилнинг октябр ойидан Жамоат ишлари жамғармасида пул маблағлари етарли бўлмаганлиги, яъни маблағ ажратилмаганлиги сабабли дезинфекциялаш учун жалб қилинган жамоатчилик ходимларини иш фаолияти тўхтатилди.

Дезинфекциялаш тадбирлари жорий ва якуний бўлиб,

Жорий дезинфекция тадбирлари: беморлар даволанаётган жойларда - шифохона ёки уйида ўтказилади;

Якуний дезинфекция тадбирлари: беморлар шифохонага ётқизилгандан сўнг – уйида, шифохонадан даволаниб уйига чиққандан сўнг - шифохонада ҳамда бемор вафот этгандан кейин (шифохона ёки уйида) қилинади.

Якуний дезинфекциялаш ишлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 05.12.2009 йилдаги 0280-09-сонли (“Санитарные правила и нормативы по организации и проведению заключительной и текущей дезинфекции в эпидемических очагах”) санитария қоида ва меъёрларининг 2-боб 2.1-бандига асосан Санитария-эпидемиология хизматининг дезинфекция бўлими ёки Дезинфекция станцияси томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 05.12.2009 йилдаги 0280-09-сонли санитария қоида ва меъёрларининг 4-боб 4.4-бандига асосан уй шароитида жорий дезинфекциялаш ишларини амалга ошириш, 4.8-бандида дезинфекцияловчи воситаларни сақлаш, тайёрлаш ва ишлатилишини назорат қилиш тиббиёт ходими зиммасига юклатилган ва кундалик дезинфекциялаш ишларини ўтказиш аҳолини ўзи томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ушбу бандда шунингдек, бемор шифохонага ётқизилгунча, уйида даволаниб соғайгунча, бактерия ташувчи бўлганда - бутунлай соғайгунча ва касалланганлар диспансер ҳисобидан чиқарилгунча жорий дезинфекциялаш ишларини ўтказиш белгиланган.

Ушбу санитария қоида ва меъёрлари Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Бош Давлат санитария врачи Б.И.Ниязматов томонидан 2009 йил 05 декабрда тасдиқланган ва бугунги кунгача республика бўйича қўлланилиб келмоқда.  СанҚваМ 0280-09 “Санитарные правила и нормативы по организации и проведению заключительной и текущей дезинфекции в эпидемических очагах” Адлия вазирлигининг 2009 йил 17 ноябрдаги 6-15/11-9728/6-сонли хати билан экспертизадан ўтказилган ва ўз кучини йўқотмаган.

Добавить комментарий

Оставить комментарий