Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Хоразм вилоятида 2020 йил ҳосили учун етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича семинар-йиғилиш ўтказилди

  • Qog'ozga chop etish

2020 йил 16 сентябрь куни Урганч туманидаги “Давлат Рахматилла” фермер хўжалиги пахта даласида Хоразм вилоятида 2020 йил ҳосили учун етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича семинар-йиғилиш ўтказилди. 
Ўзагроинспекция Хоразм вилояти бошқармаси бош инспектори Ф.Рахмоновнинг таъкидлашича, жорий йилда пахта далаларида барча агротехник тадбирлар тизимли амалга оширилди. Хусусан, ғўзанинг серҳосил, эртапишар, турли касаллик ва зараркунандаларга чидамли “Хоразм 127”, “Хоразм 150”,“Султон”, “Бухоро -102” ва янги истиқболли навлардан С82-94 ғўза навлари парваришланди.
Вилоятда бу йил 82,7 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилинган бўлиб, ҳар бир гектар майдондан 31,2 центнердан қимматбаҳо саноат хомашёси етиштириш кўзда тутилган. Жами 258 минг тонналик пахта хирмони бунёд этиш режалаштирилган.
“Давлат Рахматилла” фермер хўжалиги жорий йилда 60 гектар майдонда ғўзанинг Хоразм-127 навини парваришлаб, мўл ҳосил етиштирди. Жорий йил ҳосили учун ўртача ҳосилдорликни 40 центнерга етказиш кўзда тутилган.  
Айни пайтда Хоразм вилоятининг бошқа туманларида ҳам янги мавсумга тайёргарлик ишлари жадал олиб борилмоқда. Фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа масъул ташкилотлар томонидан йиғим терим мавсумни ўз муддатида талафотсиз, кўнгилдагидек ўтказиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, йиғим-терим мавсумида иштирок этиши белгиланган фуқароларнинг меҳнат қилиш ва дам олишлари учун барча шарт-шароитлар яратиш, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинишига, сифатли озиқ- овқат маҳсулотлари билан таъминланишларига, терим пулини ўз вақтида тўлаб берилишига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. 
Семинарда вилоят ҳокими Ф.Эрманов сўзга чиқиб, пахтакорларга мавсум олдидан улкан куч-қувват тилади, ҳосилни йиғиб олишдек масъулиятли мавсумга етиб келганликлари билан табриклади. 
Тадбирда, шунингдек, вилоят ва туман сектор раҳбарлари, Ўзагроинспекция вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари раҳбар ва инспекторлари қатнашди.



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya