Click to listen highlighted text!

Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди

  Ишсиз ва банд бўлмаган, вақтинчалик ишсиз, шунингдек, ташқи меҳнат миграциясига кета олмаган фуқароларнинг бандлигига кўмаклашиш мақсадида Хоразм вилояти бандлик бош бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси ҳамда ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 9-10 сентябрь кунлари вилоятнинг шаҳар ва туманларида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Меҳнат ярмаркасида 1367 та корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд 6296 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. 
Меҳнат ярмаркасига 1594 нафари ишсизлар жалб қилинган бўлиб 1065 нафарни ёшлар ва 858 нафарни аёллар ташкил қилади.
194 нафар фуқарога доимий иш ўринларига ишга жойлашиш учун  йўлланмалар берилган бўлса, 26 нафар ишсиз аёллар касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ўқув қурсларига юборилди, 66 нафар ишсиз фуқаролар хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.
Шунингдек ярмаркага жалб қилинган фуқароларга меҳнат қонунчилиги, тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилиш бўйича маслаҳатлар берилди.
Добавить комментарий

Оставить комментарий