Click to listen highlighted text!

“Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!”

“Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида юртимиз бўйлаб мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрам шукуҳи кезмоқда. 
Ҳазорасп туманида ҳам байрам кўтаринки кайфиятда ўтказилиб, кўпгина объектларнинг очилиш маросимлари бўлиб ўтмоқда.
Жумладан, “Наврўз” маҳалласидаги 35-сон оилавий поликлиника биносининг очилиш тадбирида қатнашган Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида одамлар турмуш фаровонлигини ошириш, айниқса, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини юқори даражага кўтариш борасида амалга оширилаётган эзгу ишлар ҳақида тўхталиб, барчани байрам  билан қутлади.   
Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари оилавий поликлиникада яратилган қулайликлар билан танишди.


Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Добавить комментарий

Оставить комментарий