Click to listen highlighted text!

Ёрдамга муҳтож аҳоли моддий қўллаб-қувватланмоқда

   "Темир дафтарга киритилган" ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламини моддий қўллаб-қувватлашга доир Ўзбекистон Республикаси Президентининг  Фармонига асосан Урганч туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 948 та хонадонда яшовчи 1113 оиладан  5085 та оила аъзоларининг ҳар бирига 220 минг сўмдан, жами  118.700.000 сўмлик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.   Ушбу пул маблағлари бир куннинг ичида Урганч туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ички ишлар бўлими, Урганч туман давлат солиқ инспекцияси, туманда фаолият олиб бораётган банклар  ва маҳалла фуқаролар йиғинларидан ажратилган масъул ходимлар  томонидан барча хонадонларга манзилли етказиб берилди. Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий