Click to listen highlighted text!

Мактабгача таълим ташкилотлари мавсумга тайёргарлик ҳолати

  Туман ҳокими О.Матякубов, тумандаги 1-сонли давлат МТТ, Полосултон мфй даги оилавий  боғчаларни мавсумга тайёргарлик, куз-қиш мавсумига оид қилинган ва амалга оширилаётган ишларни бориши, ҳудуднинг ободонлаштирилганлиги ҳамда "Гандимиён ниҳоллари" ДХШ асосида ,ҳамда инвестиция дастури асосида барпо этилаётган 9-сонли МТТ биноларини кўздан кечирди. Биноларни ҳар бир хонасини кўздан кечириб, Республика маҳсус комиссиясини рухсати билан, карантин қоидаларига тўла риоя қилиш, болаларни ётоқ ва овқатланиш,  машғулот стол-стулларини алоҳидалаш, кириш эшиклари олдида дезинфекция йўлаклари ташкил қилиш, ҳамда болаларни тана ҳароратларини ўлчаш анжомларини ташкил қилиш борасида ўз кўрсатмаларини бериб ўтди. 
Янгидан барпо қилинаётган иншоатларда иш сифатини бориши, ишчи кучини ошириш, тез ва қисқа фурсатларда ишларни якунлаш ва ишдаги камчиликлар ҳақида маъсулларга жиддий кўрсатмалар бериб ўтди.

Хива туман ҳокимлиги Ахборот хизмати 
Добавить комментарий

Оставить комментарий