Click to listen highlighted text!

БОҒОТ ТУМАНИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

   Давлат хизматлари марказлари жойларда ўз хизматларини кўрсатиш жараёнида халқимизнинг эътирофига сазовор бўлаётгани айни ҳақиқат.   Бугун Боғот туманида Давлат хизматлари марказининг янги биноси қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилди. Бинода аҳолига барча қулайликлар яратилган бўлиб, энг сўнгги русумдаги техник воситалар билан таъминланган. Шунингдек, кутубхона, ёш болали оналар фарзандлари учун ўйинчоқлар билан тўлдирилган махсус хона, овқатланиш хоналари, инвесторларга хизмат кўрсатиш хонаси, кутиш зали кабилар ташриф буюрувчилар хизматига шай. Электрон навбат тизими 4 та мониторда акс этиб туради. Интернетга уланиш учун бепул Wi-fi тизими ўрнатилган.    Энди марказга ташриф буюрувчиларга кенг ва ёруғ, шинам хоналарда қулай шароитларда хизмат кўрсатилади. Марказга киришингиз билан сизни рўйхатга олиш бўлимида хушмуомала ходимлар яхши кайфият билан кутиб олишади.   Аҳолининг давлат хизматларига бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш муҳтарам юртбошимизнинг «Халқимиз биздан рози бўлса, ишимизда барака ва унум бўлади» деган ибратли сўзлари ўз исботини топаётганидан далолатдир.     Бино очилишида Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов қатнашиб, янги бино фаолияти билан танишди ҳамда аҳолига яратилган қулайликлар бўйича қўшимча тавсияларини берди.
Добавить комментарий

Оставить комментарий