Click to listen highlighted text!

Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари К Игамбергенов Хива тумани «Парчанхос» маҳалласида “Обод маҳалла” дастури асосида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди

  Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари К Игамбергенов ҳамда, Хива туман ҳокими О Матякубов туманимизниг «Парчанхос» маҳалласида  “Обод маҳалла” дастури асосида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирдилар. Ҳар бир хонадон ташқи кўриниши, кўчаларда қилиниши керак бўлган ишлар белгилаб берилди. Шу билан бир қаторда маҳалладаги кам таъминланган оилалар ҳолидан ҳабар олдилар. Уларга кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
 Оила аъзолари билан гаплишиб, муаммо ва камчиликлари ҳақида сўрадилар. Ўрганиш давомида шу маҳалладаги бир нафар хонадонга музлатгич зарурлиги маълум бўлди ва туман ҳокимлиги тамонидан музлаткич олиб келиб берилди. 

Яна битта хонадонга товуқхона куриб бериш, ҳамда 30 та товуқ бериш режалаштирилди. Ишлаш истагида бўлган оилаларга фермер хўжаликлари тамонидан ер ажратилишида амалий ёрдам берилиши айтиб ўтилди. 
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив