Click to listen highlighted text!

ЯНГИБОЗОРДА ДОН СОТИШ РЕЖАСИ ОШИҒИ БИЛАН БАЖАРИЛДИ

   Ғалланинг ўртача ҳосилдорлиги 61,2 центнерни ташкил қилади. Бу йил 133 нафар фермер хўжаликлари томонидан 3520 гектар ер майдонига дон маҳсулоти экилди. Умумий ҳисобда 9825 тонна дон маҳсулотлари топширилиши режалаштирилган. Шундан 880 тонна уруғлик дон, 8945 тонна товар дон маҳсулотларидир.  Маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитларига мос “Эртапишар”, “Ўртапишар” навлари нес-нобуд қилинмасдан, тез фурсатларда маълум қисми ўриб олинди. Ғалла ҳосилини йиғиштириб олишга 35 та оператор, 20 отряд, 27 та комбайн жалб қилинди. Айни вақтда ғалланинг қолган қисми ҳам жадаллик билан йиғиб олинмоқда.  Жорий йилнинг 21 июнь ҳолатига давлатга жами 9103,7 тонна товар дон маҳсулотлари топширилиб, режа 101,8 фоизга бажарилди.  Тумандаги илғор фермерлардан “Жўрабек Қумобод”, “Обод нурзиё”, “Достонбек”, “Бўзқалъа диёри”, “Хоразм фахри”, “Мунисбек Наврўзбек” каби  фермер хўжаликлари ғалла ҳосилининг ошиғи билан бажарилишига ўз ҳиссасини қўшдилар. 
 
Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив