Click to listen highlighted text!

БОҒОТДА ДОН СОТИШ РЕЖАСИ ОШИҒИ БИЛАН БАЖАРИЛДИ

  Боғот туманининг ғаллакорлари вилоятда ғалладан тез суратларда юқори ҳосил олиш эвазига олдингилардан бўлиб, давлатга дон сотиш режасини ошиғи билан бажардилар.      Ғалланинг ўртача ҳосилдорлиги 62 центнерни ташкил қилади. Жорий йилда 89 нафар фермер хўжаликлари томонидан 3340 гектар ер майдонига дон маҳсулоти экилди. Умумий ҳисобда 9328 тонна дон маҳсулотлари топширилиши режалаштирилган.
    Шундан 835 тонна уруғлик дон, 8493 тонна товар дон маҳсулотларидир.  Маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитларига мос “Эртапишар”, “Ўртапишар” навлари нес-нобуд қилинмасдан, тез фурсатларда маълум қисми ўриб олинди.
    Ғалла ҳосилини йиғиштириб олишга 22 та оператор, 22 отряд, 22 та комбайн жалб қилинди. Айни вақтда ғалланинг қолган қисми ҳам жадаллик билан йиғиб олинмоқда.
    Энг қувонарлиси шуки, ушбу мавсумда 10 кун ичида шартнома режаси бажарилди. Жорий йилнинг .21 июнь ҳолатига давлатга жами 8564 тонна товар дон маҳсулотлари топширилиб, режа 100,8 фоизга бажарилди. 
  Тумандаги илғор фермерлардан «Қуромбой Содиқ», «Рўзмат Матниёз», “Чўлқувар”, «Холмурод ўғли Мансур», «Дилшод», «Аброрбек», «Маҳмуджон Болтаев», «Қуромбоев Сарварбек», «Шермат ота ўғли Олим» каби 88та фермер хўжаликлари ва 1та кластер ғалла ҳосилининг ошиғи билан бажарилишига ўз ҳиссасини қўшдилар. 

Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив