Click to listen highlighted text!

Тупроққалъа туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди

“2020-2022 йилларда Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори (346-сон, 02.06.2020) қабул қилинди.Унга кўра, 2020-2022 йилларда Тупроққалъа туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.
Дастурдан:
Икки йиллик дастурнинг мақсадли параметрлари ва молиялаштириш манбалари;
Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури;
Йўл-транспорт инфратузилмаси тизимини яхшилаш ва электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ҳамда алоқа тармоқларини қайта қуриш ва модернизациялаш дастури;
Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, замонавий объектлар қуриш ҳамда ободонлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури;
Ирригация ва мелиорация объектларини таъмирлаш дастури кабилар ўрин олган.
Шунингдек, қарорга мувофиқ:
Хоразм вилояти ҳокимлиги Тупроққалъа ҳудуди бўйича ҳокимнинг биринчи ўринбосари ва унинг 4 штат бирлигидан иборат котибияти Тупроққалъа туманида жойлашган “Саримой”, “Нукус”, “Хазорасп” ва “Тупроққалъа” маҳалла фуқаролар йиғинларини ўз ичига олувчи Тупроққалъа ҳудудига жойлаштирилади.
Туманда жамоат тартибини сақлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги штат бирликлари доирасида 6 штат бирлигидан иборат ички ишлар бўлими ташкил этилию, туман ички ишлар бўлимининг бир нафар ўринбосари Тупроққалъа ҳудудига жойлаштирилади.
Шу билан биргаликда:
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Тупроқалъа ҳудудидаги фойдаланишдан чиқиб кетган ер майдонлари ва яйловлар ҳисобидан 5 000 гектар, шу жумладан 2020-2021 йилларда 2 150 гектар ер майдонларини ўзлаштириш ҳамда мазкур майдонларга шоли, полиз маҳсулотлари ва чорва моллари учун озуқа экинларини жойлаштириш кўзда тутилмоқда.
Ер майдонлари ва бинолар хатловдан ўтказилгач, давлат ва давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятларига тегишли бўш турган объектлар сотиш, ижарага ва давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорларга бериш бўйича ҳам чоралар кўрилади.
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив