Click to listen highlighted text!

Байрамга муносиб совға



Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Хоразм вилоятида 2020 йил давомида 4275 қувватга эга 39 та давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил қилиниши белгиланган.
Ҳозирги кунда Хоразм вилоятида жами 811 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, шундан 330 давлат, 15 та нодавлат,
434 оилавий ва 32 та давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим ташкилотларидир.
Бугун вилоятда 3-7 ёшдаги 149 761 нафар болалар истиқомат қилаётган бўлса уларнинг 78 596 нафарини, яъни 52.5 % юқоридаги мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.2020 йилда ташкил этилиши режалаштирилган 39 та Давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун жами 84.7 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши белгиланган.
Ташкил этилиши режалаштирилган 39 та давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидан бугун 1-июнь “Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” арафасида 2070 нафар болаларни ўз бағрига сиғдириш қувватига эга бўлган 19 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш ва пардозлаш ишлари якунланиб ўз тарбияланувчиларини қабул қилишга тайёр бўлди.
Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги қуриб битказилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ва яратилган шарт-шароитлар билан вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Салаев ҳамда туман ва шаҳар ҳокимлари танишиб чиқишди.
Бугунги кунда қуриб битказилган 19 та давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари, соғлом улғайишлари учун барча қулайликлар яратилган бўлиб, муҳташам бинолар, малакали мутахассислар жамоаси, замонавий техника воситалари ва жиҳозлар билан таъминланган ўқув хоналари, алоҳида ошхона, сайр қилиш учун боғ, аттракционлар, сузиш ҳавзаси, жонли бурчаклар болажонлар учун тайёр.
Шуни айтиб ўтиш жойизки 2020 йил якунига қадар вилоятда яна 2205 қувватга эга 20 та давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этилиши режалаштирилган.Бир сўз билан айтганда 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан вилоятда 19 та Давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 35 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритишга тайёр ҳолга келтирилиб, келажакда болажонларимизнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб улғайишлари учун барча имкониятлар яратилган.


Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив