Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

БОҒОТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ САККИЗИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

  • Qog'ozga chop etish

    Боғот туманида 2020 йил 21май куни Халқ депутатлари Боғот туман Кенгашининг саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман депутатлари ва ОАВ ходимлари иштирок этдилар.
     Сессияга Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ойбек Холбоев раислик қилди.     Сессия кун тартибидаги 1- масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Короновирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таьминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигининг давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4700 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳамда 2- масала сектор раҳбарлари томонидан ишсиз ва кам таъминланган аҳолига ихтиёрий тарзда тадбиркорларни бириктириш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнларда фаол иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури юзасидан тумандаги тўртта сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.     Кун тартибидаги 3-масала Бюджет даромадлари базасини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича, Боғот тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари С.Қурбоновнинг ҳисоботи тингланди.
     Сессия кун тартибидаги
4-масала Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш чора тадбирлари тўғрисида” ги 53-сонли қарори ҳамда бу юзадан вилоят ҳокимининг 2020 йил 4 февралдаги 49к-сонли, туман ҳокимининг 2020 йил 7 февралдаги 295к-сонли қарорларининг ижроси юзасидан, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси И.Рахимовнинг хисоботи тингланди.
     Сессия кун тартибидан ўрин олган 5-масала Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 20 апрель куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилиши баёнининг 3-бандида ҳамда 2020 йил 5 май куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилиши баёнининг 2-бандида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Боғот тумани ДСИ бошлиғи Х.Жуманиёзовнинг маърузаси эшитилди.
     Сессия кун тартибидаги қўшимча масалалар ҳам депутатлар иштирокида кўриб чиқилди, ижросини таъминлаш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилди.
     Кўриб чиқилган масалалар юзасидан туман Кенгаши депутатлари Э.Жуманиёзов, Ш.Ражабов, И.Искандаров, Б.Машарипова, У.Иброҳимов, О.Матниёзов, Г.Рахмоновалар ўзларининг фикрларини билдирдилар.
     Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.Сессия ишида депутатлар фаол иштирок этдилар.Сессия карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилди.


Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya