Click to listen highlighted text!

"Юггазстрой" АЖ кузатув кенгаши жамият раиси лавозимига янги раҳбарни тасдиқлади

Мазкур кузатув кенгаши йиғилишида вилоят ҳокими Фарход Эрманов, Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Назаров, кузатув кенгаши аъзолари ва "Юггазстрой" АЖнинг бошқарув аппарати ходимлари ҳамда жамиятга қарашли унитар корхоналари раҳбар ва ходимлари иштирок этдилар.
 Йиғилишда сўнгги йилларда "Юггазстрой" АЖнинг иқтисодий кўрсаткичларлари пасайиши ва бунинг сабаблари атрофлича муҳокама қилинди.
Вилоят ҳокимининг тавсиясига кўра, жамият кузатув кенгашининг қарори билан “Урганчтрансгаз” унитар корхонаси директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Рузметов Камбулбек Бардибаевич “Юггазстрой" АЖнинг бошқарув раиси вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди.Йиғилиш якунида вилоят Ф.Эрманов жамиятнинг фаолиятини ривожлантириш бўйича ўз тавсияларини берди.
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив