Click to listen highlighted text!

ТОМОРҚАМИЗ-ХАЗИНАМИЗ ҲАМДА ДАРОМАД МАНБАИМИЗДИР

     Бугунги кунда Боғот туманидаги барча маҳаллаларда фуқароларимиз пандемия даври бўлишига қарамасдан ўз томорқасидан оқилона фойдаланиб, картошка, сабзи, помидор, бодринг ва бошқа полиз экинларини етиштириб келмоқдалар.   Жумладан, «Қалажиққалъа» маҳалласида яшовчи хожи ота Нурулла Ўдаков, «Янги Қадам» маҳалласидан Ражабгул хожи она Саидова, «Маънавият» маҳалласида яшовчи Низомаддин Беговларнинг томорқаларини алоҳида айтиш жоиз. Улар ёшларга ўрнак бўлиб, ўз томорқаларини яшилликка буркамоқдалар. Жорий йилнинг 18майи куни «Хоразм-24» информацион дастури ижодкорлари Боғот туманида бўлиб, «Томорқамиз-хазинамиз, даромад манбаимиздир!" шиори остида томорқаларида иссиқхонасидан яхшигина даромад олаётган оилаларнинг мўл ҳосилини кўриб, Боғотлик бободеҳқонлар томорқаларининг ҳар бир қарич ерини ҳам экинсиз қолдирмасдан эртанги куни учун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга замин яратаётганлигининг гувоҳи бўлдилар.
#УЙДАҚОЛИНГ
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив