Click to listen highlighted text!

Кўнгилли ёшлар дезинфекция ишларида фаол

    Бугунги кунда кузатилаётган пандемия шароитида Хива туманида ҳам кўпгина салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туманнинг навбатдаги бир гуруҳ кўнгилли ёшларидан иборат жамоаси Хива туман ҳудуди бўйлаб  дезинфекция ишларини олиб боришда фаол иштирок этишмоқда. Карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда хайрли ишларга бел боғлаган кўнгилли ёшларга дезинфекция ишларини тўғри ташкил этиш ва олиб бориш бўйича мутасадди ташкилотлар яни, Хива туман ҳокимлиги, туман Фавқулодда вазиятлар, ички ишлар,   Мудофаа ишлари бўлимлари, Хива тумани Давлат санитария эпидемиология назорат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан тушунча ва тавсиялар берилди.    “Дезинфекция ишларида кўнгилли ёш сифатида иштирок этаётганимдан ва айни пандемия шароитида шу зайлда юрт корига яраётган Ватанпарвар ёшлар сафида эканлигимдан мамнунман” – дейди фаол кўнгилли ёшлардан бири. 

Хива туман ҳокимлиги ахборот хизмати
  
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив