Click to listen highlighted text!

Хоразмлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Онлайн байрам тадбирида иштирок этишди

    Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни  ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан онлайн байрам тадбири ўтказилди. Онлайн байрам тадбирида Хоразм вилоятидан ҳам Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари иштирок этиб, Президентимизнинг табрик нутқини тингладилар.
  Давлатимиз раҳбари тадбир қатнашчилари ва бутун халқимизни бугунги сана билан табриклади.


    Шундандан сўнг вилояти ҳокими Фарход Эрманов, сектор раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ва ҳарбийлар Урганч шаҳридаги Хотира майдонига ташриф буюриб, Мотамсаро Она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар. Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида жон фидо қилган ўғлонлар хотирасини ёдга олиб, уларга ҳурмат бажо келтиришди.     Тадбирдан сўнг отахонларимиз бир пиёла чой устида суҳбат қуришди.
Добавить комментарий

Оставить комментарий