Click to listen highlighted text!

Уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олиниб рағбатлантирилди

    9 май–“Хотира ва қадрлаш куни” байрами ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Қўшкўпир туманида истиқомад қилувчи  Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 102 ёшли Бозор ота Полвонов ҳамда 95 ёшли Вафо Искандаровларнинг ҳолидан хабар олинди. Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратбек Игамбергенов, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов, секторлар раҳбарлари, нуроний, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи уруш фахрийларини самимий табриклаб, уларни моддий рағбатлантирдилар. Дастлаб, муҳтарам Президентимизнинг уруш қатнашчиларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг,  10 000 000 (ўн миллион) сўм миқдорда пул мукофоти, 22 млн сўмлик олтин соат,  махсус аравача, озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббиёт анжомлари берилди. Шунингдек, “Ўзбекистонлик Иккинчи жаҳон уруши  қаҳрамонлари” ва “Ўзбекистон халқининг фашизм устидан ғалабага қўшган ҳиссалари”  китоби тақдим этилди. Энг муҳими, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин томонидан ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан берилган медаллари уруш қатнашчиларининг кўнглини қувончга тўлдирди. Фахрий отахонларимиз қўлини дуога очиб, аввало юртимиз тинчлиги бардавом бўлиб, саломатлик ҳукмрон бўлишини, фаровонлик, гўзал ҳаётга, меҳр-оқибатли, саховатли халқимизга кўз тегмаслигини тиладилар.
Добавить комментарий

Оставить комментарий