Click to listen highlighted text!

Йўналишсиз такси хизматлари ўз фаолиятини давом эттириши мумкин

    Мамлакатимизга COVID-19 коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида бугунги кунда барча жамоат транспортлари фаолияти (автобус ва йўналишли таксилар) тўхтатилган бўлиб, фақат йўналишсиз такси хизматини кўрсатувчи ҳайдовчиларга карантин талабларига риоя қилган ҳолда етказиб бериш (доставка) хизматларини кўрсатишларига рухсат берилган. Карантин эълон қилингунга қадар вилоятимизда 186 та йўналишсиз такси фаолияти билан шуғулланувчи автокорхоналарда 2400 дан ортиқ йўналишсиз таксилар фаолият кўрсатганлигини инобатга олиб, коронавирусга қарши курашиш Республика махсус комиссиясининг 6 майдаги қарорига асосан Хоразм вилояти “сариқ” ҳудуд деб топилиб, йўналишсиз таксиларни иш фаолиятларини давом қилдиришлари учун карантин талабларига риоя қилган холда вақтинчалик тартиб белгиланди.   Шу муносабат билан вилоят транспорт бошқармаси ҳодимлари, туман йўл харакати ҳавфсизлиги инспекторлари, санитария-эпидемиолик осойишталик маркази(СЭОМ) ҳодимлари билан ҳамкорликда йўналишсиз йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга мазкур фаолиятни амалга оширишда ўрнатилган янги тартиблар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

       Янги тартибга кўра қуйдагилар белгиланди:
- Карантин талабларига тўлиқ риоя қилган холда ташиш фаолиятини фақат ҳудуд доирасида амалга ошириш;
- Санитария ва гигиена талабларига риоя қилган ҳолда (бир марталик ниқоб ва қўлқоплардан, антисептик воситалардан фойдаланиш) транспорт воситасини бошқариш;
- СЭОМ томонидан (ёки бошқа дезинфекция қилувчи ташкилотлар) кундалик 2 маротаба дезинфекция қилинган холда;
-  Транспорт воситасида ҳайдовчининг орқа томонидан (салони иккига ажратилади) тўсилган холда ва олд ўриндиққа йўловчи ўтказмаслик шарти билан;
- Йўловчиларнинг хам гигиеник талабларига риоя қилган (бир марталик ниқоб ва қўлқоплардан, антисептик воситалардан) йўловчиларга хизмат кўрсатиш.

      Йўловчи ташиш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланган тақдирда:
-  Ҳайдовчига нисбатан маъмурий кодекснинг 54-моддасига асосан чора кўриш;
- Корхонага нисбатан карантин талабларини бузганлиги учун қонунчиликка нисбатан ва лицензиясини бекор қилиш чоралар кўрилади.

Добавить комментарий

Оставить комментарий