Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ҚОРА ХАТДА “ЎЛГАН” ХИВАЛИК ОТАХОН БУЮК ҒАЛАБАНИНГ 75 ЙИЛЛИГИНИ КУТИБ ОЛАДИ

  • Qog'ozga chop etish

   1942  йилда хивалик Самандар ота Худойбергановнинг урушга кетганига 3 йил тўлганди. Кунлардан бирида унинг уйига фашизмга қарши курашиш чоғида жанггоҳларда вафот этганлиги тўғрисида қора хат келади. Ёлғиз фарзанд доғи Самандар ота яқинлари, ота-онаси қаддини букиб қўяди. Жигарбанди ўлими ҳақидаги хабарни кўтара олмаган онаси, Ширин ая кўз нуридан ажралиб, оғир бетоб бўлиб қолади.    Урушда иккинчи марта дунёга келган Самандар ота бир асрлик довондан ўтиб, бу йил 102 ёшга тўлди. Унинг фронтда вафот этгани ҳақидаги хабар, аслида нотўғри маълумот сабаб келиб қолган.
Бу хатдан кейин орадан 6-7 ой ўтади. Самандар ота тинимсиз уйга хат ёзишда давом этаверади. Аммо уйдан жавоб хатлари келмайди. Бунинг сабабчиси туман почтачиси бўлиб чиқади. “Қора хат келган уйга кимдир Самандар номидан хатлар ёзиб ота-онасининг ярасига туз сепмоқчи”, деган фикрда почтачи барча хатларни йиртиб ташлаверади. Хатларнинг кети узилмаганидан кейин ўйланиб қолади ва Самандар ота илгари ишлаган идорага хатлардан бирини олиб боради. У ерда Самандар отанинг шогирдлари хатларни устози ёзаётганини хуснихатидан таниб қолишади. Кейин ҳамма биргалашиб жангда вафот этгани ҳақида хабар олган ва фарзандини аллақачон ҳаёлан кўмишган ота-онага ўғли тирик эканини, хатлар ёзиб турганини айтишади. Жигарбандининг айрилиғидан қалби қонга тўлган ота-она бошида бу гапларга ишонмайди.
   Таъкидлаш жоизки, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан ғалаба қозонишда Хоразм вилояти аҳлининг ҳам муносиб ҳиссаси бор, албатта. Тарихий маълумотларга кўра, урушнинг биринчи кунлариданоқ Хоразм вилояти ҳарбий комиссариятига ихтиёрий равишда фронтга юбориш ҳақида 1156 ариза келиб тушган, шундан 47 таси аёллардан эди. Хоразмдан 67 мингдан зиёд йигит–қизлар  урушда  қатнашади.

    Ҳа, уруш сабаб Самандар ота иккинчи бор дунёга келди. У юзлаб мурдалар орасидан тирик чиқди. Тақдирига яшаш битилган экан, мана бугун осойишта кунларга шукроналар келтириб умргузаронлик қилмоқда.

    Самандар ота 1941 йилда урушга сафарбар этилган. Киев, Свердловск, Харьков, Мариуополь, Мелитополь, Воронеж, Житомир, Днепропетровск ўлкаларидаги қонли жангларда фашизм билан мардонавор кураш олиб боради. 1945 йилнинг июнь ойи ўрталарида Ўзбекистонга қайтиб келади. Аммо  у келганида онаси, Ширин момо оламдан ўтган эди. Ҳаёт Самандар отани ана шундай оғир синовлар билан сийлади. Отахон уларнинг барчасини қатъият ва ирода билан енгиб чиқди.     1964-1970 йилларда Самандар ота Тошкент қишлоқ хўжалиги институтида таҳсил олди ва оила қурди. Турмуш ўртоғи Анабиби ая билан 7 нафар фарзандни дунёга келтириб, тарбиялашди. Уларнинг бари олий маълумотли бўлишига эришишди.     Байрам кунларида табаррук отахон хонадонига ҳарбий хизматчилар унинг ҳолидан хабар олмоқ учун яна бир бор меҳмон бўлишди. Туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари отахонни тиббий кўрикдан ўтказиб, унинг соғлиги билан қизиқишди. Меҳмонлар отахон ҳовлисида ободонлаштириш ишларини ўтказиб, уйини байрамга ҳозирлаб қўйишди. Юқумли касалликлардан ҳимоялаш мақсадида ҳудудни дезинфекция қилишди.    102 ёшни қаршилаган отахон бугун юзлаб невара, чеваралар, фарзандлар ардоғида. Самандар ота бу йилги 9 май – Хотира ва қадрлаш кунини ўзгача бир иштиёқ билан кутмоқда. Зеро бу йил Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган буюк ғалабанинг 75 йиллигини кўриш унга насиб этади.


Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya