Click to listen highlighted text!

Йўналишсиз таксилар учун йўловчи ташишга рухсат берилди

“Ўзбекистон Республикасига коноравируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси”нинг 2020 йил 6 майдаги 21-сонли йиғилиш баёни қарор ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил бугун, вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Қурбанов раисчилигида вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Р.Бабаев, вилоят санитраия-эпидемиолик осайишталик маркази бошлиғи Д.Сопаев, вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Ш.Байхуразовлар биргаликда, вилоятдаги йўналишсиз такси фаолияти билан шуғулланувчи автокорхоналар вакилларини йиғган холда йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш қарорига асосан қуйидагилар белгиланди:
 вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Р.Бабаев йўналишсиз таксилар йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида хайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, хайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчи ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) худудий ҳаракатланиши белгиланганлигини автокорхоналарга етказилишини таъминлашлари;
 вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Р.Бабаев, вилоят санитраия-эпидемиолик осайишталик маркази бошлиғи Д.Сопаев ва вилоят телерадиокомпанияси директори Ў.Матқурбановлар билан  биргаликда йўналишсиз таксиларга қўйилган талабларнинг мазмун-мохиятини кенг жамоатчиликга етказиш бўйича мавзули видеороликни тайёрлаш ва оммавий ахборот воситалар орқали эфирга узатиш чораларини кўришлари;
 вилоят транспорт бошқармаси, вилоят санитраия-эпидемиолик осайишталик маркази биргаликда йўналишсиз такси автотранспортларини кунлик дизенфекциялаш ишларини амалга ошириш чораларини жадаллаштириши;
  вилояти транспорт бошқармаси, вилояти санитраия-эпидемиолик осайишталик маркази, вилоят ИИБ ЙҲХБ лари биргаликда, карантин талабларига риоя қилинишини назорат қилиш учун қўшма рейд тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширилсин.
 Бунда, қўшма рейд тадбирларида кўрсатилган талаблар бузилиши холатлари аниқланганда, йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарликга тортиш, шунингдек йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг лицензиясини бекор қилиш чораларини кўришлари белгалаб ўтилди. 
Добавить комментарий

Оставить комментарий