Click to listen highlighted text!

ФАРХОД ЭРМАНОВ ХОРИЖЛИК ТАЛАБАЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

  Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
 Суҳбат чоғида стратегик шериклик тамойилларига асосланган кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг жорий ҳолати ва уларни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
   Президентлар ўзбек ва туркман халқларининг тақдирида умумий жиҳатлар жуда кўплиги, уларни қадимий тарих, анъана ва урф-одатлар боғлаб турганини алоҳида қайд этдилар. Халқларимиз ўртасидаги азалий дўстлик ва биродарлик ришталари, яхши қўшничилик муносабатлари бугунги кунда ўз ривожининг янги, тарихий босқичига кўтарилди. 
  Мулоқотда, шунингдек, Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият хусусида ҳам фикр алмашилди.
Бугун Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов Урганч давлат университети, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали ва Ал-Хоразмий номидаги  Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида таълим олаётган хориж талабалари билан учрашди. Талабаларнинг талаб ва таклифларини эшитиб, уларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. 
 - Университетда барча шароитлар яратилган бўлиб охирги русумдаги компьютерлардан фойдаланган ҳолда бепул  wi-fi орқали online дарсларда фаол қатнашяпмиз. Бундан ташқари уйдагилар билан ҳам интернет орқали гаплашиш имкони мавжуд. Зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам етарли. Навбатчи тиббиёт ҳодимлари ҳам кеча-кундуз иш фаолиятида. Аввало бизга шундай имкониятларни яратиб берган  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга қолаверса вилоят ҳокимига ўзимизнинг чуқур миннатдорлигимизни билдирамиз, - дейди туркманистонлик УрДУ II-босқич талабаси Мари Худайберганова.

Вилоят ҳокими Ф.Эрманов туркманистонлик талабалар учун зарур адабиётларни туркман тилида тайёрлаш ғоясини илгари сурди. Шунингдек, талабаларга карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда кутубхоналардан самарали фойдаланиш, онлайн дарсларда фаол иштирок қилиш бўйича ўзининг тавсияларини берди.   

- Биз шундай меҳмондўст юртда таълим олаётганимиздан жуда мамнунмиз. Карантин бўлишига қарамасдан биз учун барча қулайликларни яратиб бераётган хукуматдан жуда миннатдормиз. Биз юртимизга қайтганимизда коронавирусга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасидан фойдаланамиз,- дейди Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали талабаси  хиндистонлик Прагия Шри.
Учрашувларда Ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши раиси Мансур Машарипов талабаларга миллий адрас ва китоблар тақдим этди. 
Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати 
Добавить комментарий

Оставить комментарий