Click to listen highlighted text!

БОҒОТ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ

   Бугун 27 апрель куни Халқ депутатлари Боғот туман Кенгашининг навбатдаги олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
  Сессияда туман ҳокимининг ўринбосарлари, депутатлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар. 
     Сессияга Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ойбек Холбоев раислик қилди. Сессия кун тартибида секторлар кесимида шакллантирилган ишсиз ва кам таъминланган аҳолининг рўйхатини кўриб чиқиш, уларга ихтиёрий тарзда тадбиркорларни бириктириш,аҳоли бандлигини таъминлаш,муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнда фаол иштирок этган тадбиркорларга имтиёзлар берилиши масалалари депутатлар томонидан тасдиқланиб, туман Кенгаши депутатлари И.Искандаров, Э.Жуманиёзов, У.Иброҳимов, М.Қурёзов, Қ.Хўжақовлар ўз фикрларини билдирдилар. 
   Сессия кун тартибидаги муҳокама қилинган масала юзасидан қарор қабул қилинди.Сессия ишида Хоразм вилояти ҳокимининг ёрдамчиси Анвар Давлетов қатнашди.

Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Добавить комментарий

Оставить комментарий