Click to listen highlighted text!

ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР ЕТТИНЧИ 100ЛИКДАН ОШДИ

   Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 16 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

   Хоразм вилоятида соғайганларнинг 15 нафари жорий йил 22 март куни Россиядан чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.  Қолган 1 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Улардан 15 нафари эркак, 1 нафари аёлдир.

  Хоразм вилоятидан айни пайтга қадар 45 нафар бемор буткул соғайган бўлса, эндиликда улар 61 нафарга етди.

  Шундай қилиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 707 нафарни ташкил этмоқда.
Добавить комментарий

Оставить комментарий