Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Кўп бериладиган саволларга жавоблар

  • Qog'ozga chop etish

Менга тегишли бўлган мол-мулк обекти кадастр идораларида баҳоланмаган. Мазкур ҳолатда мулкнинг инвентар қиймати қай тартибда аниқланади?

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини баҳолаш бўйича ваколатли орган томонидан аниқланган солиқ солиш обектининг баҳоси мавжуд бўлмаган тақдирда, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида 18 480,0 минг сўм, бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда - 8 030,0 минг сўм миқдорида мол-мулкнинг шартли қиймати қабул қилинади. (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарорининг 18 иловаси)

Юридик шахс якка тартибдаги тадбиркор билан пул ўтказиш йўли орқали операциялар бажариши мумкинми? Ҳуқуқий асоси қанақа?


Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 790-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ ҳолда улар иштирокидаги ҳисоб-китоблар нақд пулсиз тартибда амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, нақд пулда ҳам амалга оширилиши мумкин.
 Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ўтказиш тартиби "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида"ги Низомга (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июн) мувофиқ ташкил этилади.

Кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш масаласи.

"Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг 50-моддасига мувофиқ Марказий банк молия-банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар, қарз олувчилар ва кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида банклар, микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналар фаолиятини тартибга солади ва ушбу қонун билан берилган ваколатлар доирасида назорат қилади.
 Мазкур Қонунга мувофиқ тижорат банклари мижозларига кредитлар бериш тўғрисида кўрсатма бериш Марказий банк ваколатлари доирасига кирмайди.

Янги қурилган иморатлар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ қачондан бошлаб тўланади?


Янги иморатлар, бинолар ва иншоотлар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ улар барпо этилган йилдан кейинги йил бошидан эътиборан тўланади. (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 277-моддаси)

Алимент миқдори қандай ҳисобланади: ҳисобланган умумий ойлик маошданми ёки барча солиқлар тўланганидан кейинги қисмданми?


Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 104-моддасига кўра алимент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида пул ёки натура тарзида олинган барча турдаги даромадлардан ушлаб қолинади. Бундан келиб чиқиб, овқатланиш ва йўл ҳаражатлари учун ажратилган миқдордан ҳам алимент ундирилади. Алимент миқдори барча даромадлар миқдоридан солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади ("Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида" Қонун, 2001 йил 29 августдаги 258-ИИ-сон, 65-модда)


Мен хусусий корхонадан иш топдим. Мени бир нарса ўйлантираяпти: агар менинг ходим сифатидаги ҳуқуқларим нодавлат, яъни хусусий ташкилотда бузилган бўлса мен ёрдам сўраб ваколатли ташкилотларга мурожаат қила оламанми?


Албатта мурожаат қила оласиз. Меҳнат кодексининг амал қилиш доираси мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча иш берувчилар ва ходимларга (меҳнат шартномаси асосида фаолият юритаётган) нисбатан татбиқ этилади. Сиз ишга жойлашмоқчи бўлган хусусий корхонанинг иш берувчиси ҳам давлат ташкилотлари раҳбарлари билан бир хил жавобгарликка эга. Барча ҳолларда ҳам меҳнат муносабатларининг вужудга келишига Сиз ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади. Бироқ, шуни эътиборга олиш лозимки, барча ташкилотлар Конституция ва Меҳнат кодексига зид бўлмаслиги зарур бўлган, ўзларининг ички тартиб қоидаларини ўрната олдилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандидаги биринчи хат бошига мувофиқ:

“Олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тест синовлари натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади”.

Мазкур Низомнинг 3-бандидаги иккинчи хат бошига мувофиқ:

“Олий таълим муассасаларига қабул барча учун (ҳам грантлар, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, тест синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларга давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар тест баллари рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар”.

Тўлов–контракт асосида ўқиш ихтиёрий бўлиб, тегишли меъёрий ҳужжатларда мазкур тоифадаги талабаларга тўлов шартларини енгиллаштириш бўйича имтиёзлар бериш кўзда тутилмаган.

Агар талаба шартнома пулини тўлашга қийналса, Олий таълим муассасаси томонидан имтиёз бериш назарда тутиладими?


Тўлов–контракт асосида ўқиш ихтиёрий бўлиб, тегишли меъёрий–ҳуқуқий ҳужжатларда мазкур тоифадаги талабаларга олий таълим муассасаси томонидан тўлов шартларини энгиллаштириш бўйича имтиёзлар бериш кўзда тутилмаган. 

Шунингдек, ҳозирги кунда талабаларни тўлов – контракт асосида ўқиши учун кенг имкониятлар мавжуд бўлиб, улардан бири бу “таълим кредити”дир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида”ги 318-сонли қарорига асосан банк муассасалари томонидан тўлов-контракт асосида ўқиётган талабаларга берилаётган “таълим кредит”лари жуда ҳам қулай ва самарали ҳисобланади. 

Ушбу қарорнинг 3-бандига асосан: 

- чин етимлар, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганлар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлари учун – фоизсиз таълим кредитлари берилади;

- кам таъминланган оилалардан бўлган талабалар учун кредит бўйича қўшилган фоизларнинг 50 фоизи туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан “Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғарма”си маблағлари ҳисобидан тўлаш белгиланган. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 24 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 24, 15 – сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 27 майда 2107-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) асосан, 2010 йил 1 январдан бошлаб, фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олишга (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг таълим олиши учун) йўналтириладиган суммаларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди. 

Шу билан бир қаторда, Сиз ҳомийлик кўрсатиши мумкин бўлган корхона ва ташкилотларга ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.

ЯТТ пенсия жамғармасига пул тўлаши шартми?

Иккита тўлов мавжуд:

1. Жамғариб бориладиган Пенсия жамғармасига пул тўлаш ихтиёрий
 2. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида суғурта бадали тўлаш мажбурий

Кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш масаласи.


"Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг 50-моддасига мувофиқ Марказий банк молия-банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар, қарз олувчилар ва кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида банклар, микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналар фаолиятини тартибга солади ва ушбу қонун билан берилган ваколатлар доирасида назорат қилади.
 Мазкур Қонунга мувофиқ тижорат банклари мижозларига кредитлар бериш тўғрисида кўрсатма бериш Марказий банк ваколатлари доирасига кирмайди.

Ажратилаётган кредит бўйича фоиз ставкасини пасайтириш (тушуриш) масаласи.

Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида банклар банк операцияларини амалга оширишга доир қарорлар қабул қилишда мустақилдирлар.
 Мазкур Қонуннинг 31-моддасига асосан банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилади.
 

Кредит бўйича гаровга қўйилаётган мол-мулк қиймати банк томонидан паст баҳода қабул қилиниб, натижада гаров етарли эмаслиги масаласи.


Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 34-моддасига асосан банклар қонун ҳужжатларига мувофиқ кўчар ва кўчмас мулкни гаровга қўйиш, кафолат бериш, кафилликка олиш ва мажбуриятлар асосида кредит берадилар.
 Ўзбекистон Республикасининг "Гаров тўғрисида"ги Қонунининг 10-моддасида гаров нарсасини баҳолаш гаровга қўювчи билан гаровга олувчи ўртасидаги келишувга кўра ёки баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ гаров нарсасини баҳолашдан ўтказиш орқали амалга оширилиши таъкидланган.
 Шунингдек, Марказий банкнинг "Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида"ги Низомнинг (дав. рўй. №905, 02.03.2000 й.) 2.7 банди 2-хатбошисига асосан кредит сиёсати гаровга олинган мулк турига қараб гаров мавзуига нисбатан қўйиладиган талаблар ва кредитнинг гаров қийматига нисбатини ўз ичига олиши лозим бўлиб, мазкур бандда гаров мавзуи синчиклаб баҳоланиши ва унинг бозор қиймати уни сотиш лозим бўлган пайтда юзага келиши мумкин бўлган зарар ўрнини қоплаши лозимлиги аниқ ёритилиши зарур.





Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya