Click to listen highlighted text!
Хоразм вилоятидаги мавжуд иш ўринлари

Файлни юклаб олиш: 695k.pdf [398,6 Kb] (Юклаб олишлар сони: 12)

Файлни юклаб олиш: 694k.pdf [193,35 Kb] (Юклаб олишлар сони: 15)


Бугун, 11 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда  Ҳазорасп туманига Электр энергияси кундузи умуман берилмаяпти деган мазмунда гап-сўзлар тарқалди. “Хоразм ҳудуди электр тармоқлари” АЖ томонидан ҳолат ўрганилди ва қуйидагилар маълум қилинади.


Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги магистрал йўлнинг четидаги "Саноат" подстанциядан чиқувчи 10 кВ «КАРВАК» фидерида кўпчилик симёғочлар ёғоч устундан иборат  эди. 
  Ҳудудлардаги ёғоч устунларни бетон устунларга алмаштириш “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг жорий таъмирлаш режасига киритилган.  4 ноябрдан 11ноябргача жорий  таъмирлаш ва ёғоч устурларни бетон устунларга алмаштириш режаси асосида ишлар олиб борилди.  Шу сабаб,  4-11 ноябрь кунлари соат 10:00 дан  18:00 га қадар туманда таъмирлаш ишлари электр энергиясидан ажратилган ҳолатда олиб борилган.


124-Қўшкўпир сайлов округида бўлиб ўтган кўргазмали семинар ҳам сайловни қонунчиликда белгиланган  талаблар асосида ташкил этиш ва сайловчилар учун шароитлар яратиш, уларнинг келиб кетишида транспорт ажратиш ва бошқа қулайликларни яратиб бериш  масалаларига бағишланди. Унда иштирокчилар сайлов округи ва шу ердаги сайлов участкаси фаолияти ва сайловчиларга яратилган қулайликлар билан  яқиндан танишдилар.  Сайловчиларнинг муҳим сиёсий жараён билан боғлиқ  маълумотлар, хусусан, сайлов қонунчилиги билан яқиндан таништиришнинг самарали  механизмларини  амалиётга тадбиқ этиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.  Бунда ҳар бир фуқаро  давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантиришда бевосита иштирок этишини   тушунтириш ва тарғиб этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.


Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда Ҳазорасп туманидаги бозорда дўконлар қуриб битказилган  бўлсада, аммо дўконларни ишга туширишга рухсат берилмаётганлиги, бу борада ҳокимиятга учрашишгани  лекин масала ҳал бўлмаётганлиги тўғрисидаги турли фикрлар тарқалди.  

Мазкур ҳолат юзасидан Ҳазорасп тумани «Ҳазорасп универсал савдо комплекси» МЧЖ бошқарув раиси Мадиёр Қўчқоров изоҳ берди.



Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Хива шаҳар “Гулирайхон” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан сайёр қабул ўтказди. Унда 50 нафардан ортиқ фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммоли масалалар бўйича вилоят раҳбарига мурожаат қилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари ташкил қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, ижтимоий нафақалар тайинлаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уй-жой ва аҳоли турмуш тарзи билан боғлиқ бошқа қатор долзарб масалаларни бартараф этиш юзасидан вилоят ташкилотлари бошлиқлари, масъуллар иштирокида тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Сайёр қабул давомидаги мурожаатларнинг аксарияти жойида ўз ечимини топди.


Файлни юклаб олиш: 693k.pdf [280,91 Kb] (Юклаб олишлар сони: 20)


Файлни юклаб олиш: 692-arori.pdf [3,52 Mb] (Юклаб олишлар сони: 12)

Файлни юклаб олиш: 690k.pdf [62,64 Kb] (Юклаб олишлар сони: 18)