Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Ф.Эрманов Хоразм вилояти ҳокимлигига тасдиқланди

  • Qog'ozga chop etish

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибига қўйилган биринчи масала - 2019 йил 22 декабрда ўтказилган халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи  вилоят сайлов комиссиясининг раиси Р.Матрасуловнинг ахбороти тингланди.

Маълумки, 2019 йил 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтди. Ушбу муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси сайлов кодексига асосан ташкил этилиб, вилоятимизда сайловчиларнинг фаол иштирокида юқори савияда уюшқоқлик билан ўтказилди. 

         Шунингдек, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сайловлар ҳам Сайлов кодексига мувофиқ ташкил этилди. Сайловларда  5 та сиёсий партиядан кўрсатилган номзодларга Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлиги учун 60 та сайлов округида тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказишлари учун тенг шароитлар ва имкониятлар яратилди. Вилоятимизда сайловолди тарғибот ишлари Сайлов кодекси асосида олиб борилди. Бу жараёнда Халқ депутатлари вилоят Кенгашига кўрсатилган номзодлар ҳақида жойларда кенг тарғибот-тушунтириш ишлари йўлга қўйилди. Оммавий ахборот воситаларида сайловга тайёргарлик ва уни ўтказилиши тезкорлик билан изчил равишда ёритиб борилди. 

Ўзбекистон Республикаси сайлов кодексига биноан вилоят сайлов комиссияси жойлардаги давлат ҳокимият органлари таклифларини ўрганиб чиқиб, 11 октябрь куни бўлиб ўтган ўз мажлисида Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округлари сонини  60 та этиб белгилади. Битта сайлов округига ўртача 19 930 нафар сайловчи тўғри келди. 

Сиёсий партияларнинг вилоят Кенгашлари томонидан вилоят сайлов комиссиясига 300 нафар депутатликка номзодларнинг ҳужжатлари тақдим этилди. Вилоят сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан 60 нафар,  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан 60 нафар, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 60 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 60 нафар, Ўзбекистон Экологик партиясидан 60 нафар, жами 300 нафар депутатликка номзодларни рўйхатга олди.

2019 йил 22 декабрь эрталаб соат 8.00дан вилоят ҳудудида ташкил этилган 499 та сайлов участкаларида овоз бериш  катта кўтаринкилик билан бошланиб, соат 20.00 да тугади.

Сайловларда вилоятимиз бўйича 1 052 584 нафар сайловчи рўйхатга олинди. 2019 йил  22 декабрь куни вилоятимиздаги сайловчиларнинг 756 908 нафари халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига муносиб деб билган номзодларга овоз бердилар.  Бу умумий сайловчилар сонининг 71.9 фоизини ташкил этади.  18 ёшга тўлиб, илк бор сайловда қатнашганлар
 49 992 нафарни ташкил этди.

Вилоят сайлов комиссиясига жойлардан сайлов жараёнида сайлов қонунчилиги қўпол тарзда бузилганлиги ҳақида хабарлар келиб тушмади.

Сайлов якунлари бўйича халқ депутатлари вилоят Кенгашига 60 нафар депутат сайланди.   Уларнинг  21 нафари Тадбиркорлар ва ишбирлармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан,12 нафари  Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан,  6 нафари  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан, 18 нафари Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан,  нафари Ўзбекистон  Экологик партиясидан кўрсатилган номзодлардан сайландилар. 

Сайланган депутатларнинг 17 нафари ёки 28.3 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Депутатлар таркибини қишлоқ хўжалиги, саноат корхоналари ходимлари, тадбиркор ва ишбилармонлар, ўқитувчилар, шифокорлар,   иқтисодчилар ва бошқа касб эгалари ташкил этади. 

Сайловларни депутатликка номзод кўрсатган сиёсий партиялардан ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан жами 2954 нафар маҳаллий кузатувчилар ҳамда Марказий сайлов комиссиясидан аккредитациядан ўтиб вилоятимизга ташриф буюрган 25 нафар халқаро ва хорижий кузатувчилар ҳам кузатиб бордилар.

Вилоятимизда ўтказилган Халқ депутатлри вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловларини жами 70 дан ортиқ   ОАВ вакиллари, журналистларимиз ҳам мониторинг қилиб, фаол ёритдилар.


Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи  вилоят сайлов комиссиясининг раиси Р.Матрасулов сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш юқори савияда демократия, ошкоралик ва сайлов қонунлари талаблари асосида ўтказилганлигини, айниқса, бу жараёнда сайловчиларнинг фаол иштирок этганлигини алоҳида таъкидлади. 

Сессия кун тартибидаги иккинчи масала - Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низоми тасдиқланди.

 Шунингдек, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатга олинди. 

Сессияда халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг доимий комиссиялари тузилиб, уларнинг  раислари ва аъзолари сайланди.  

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев  томонидан Хоразм вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Дастлаб ушбу масала юзасида сиёсий партиялар гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари О.Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев  томонидан Хоразм вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзод 22-Ўртаёп сайлов округидан сайланган депутат  Эрманов Фарход  Уразбоевичнинг номзодини халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида тақдимнома киритилганлигини билдирди ва уни ўқиб эшиттирди.  

Сессияда сўзга чиққан  Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари раҳбарлари Президентимиз томонидан Хоразм вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган Фарход Эрманов номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлаб, вилоят раҳбари томонидан олиб борилаётган эзгу ишларга алоҳида тўхталдилар. 


Айни пайтда Хоразм вилояти ҳокими  лавозимида фаолият юритаётган Ф.Эрманов  вилоят ижтимоий-иқтисодий соҳаларини ҳар томонлама ривожлантиришда, қабул қилинаётган Фармон ва қарорлар ижросини таъминланишда, давлат дастурларни ҳаётга тезкорлик билан жорий этишда вилоятимиз равнақи йўлида фидойилик билан меҳнат қилиб, кенг кўламда амалий ишлар олиб бормоқда. 

Кейинги йилларда вилоятимизда улкан бунёдкорликлар, яратувчиликлар амалга оширилиб, шаҳар ва қишлоқлар кун сайин чирой очиб, обод бўлиб, хоразмликлар бундан рози бўлиб, ўз мамнунликларини билдирмоқдалар. Айниқса, энг чекка қишлоқларда, аҳоли истиқомат жойларда янгидан саноат корхоналари барпо этилиб, аҳоли, ҳусусан, ёшлар, хотин-қизларнинг бандлиги таъминланмоқда. Бугунги кунда вилоятда 12 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектларида турли ҳил маҳсулотлар тайёрланиб, ҳатто уларнинг катта кўпчилиги чет элларга экспорт ҳам қилинмоқда. Воҳа аҳлининг турмуш фаровонлигини ҳар томонлама оширишда, вилоят ҳокими Фарход Эрмановнинг сайи ҳаракатларини алоҳида таъкидлаш мумкин. 

Жойларда мунтазам равишда ўтказилаётган сайёр қабулларда узоқ йиллардан буён тўпланиб қолган муаммолар жойида ҳал этилмоқда. Айниқса, вилоят ҳокими ёшлар билан мунтазам равишда мулоқотлар ўтказиб, уларни қизиқтираётган саволларга, мурожаатларга ҳозиржавоблик билан жавоб бериб, уларнинг истеъдодини намоён қилиш учун кенг имкониятлар яратиб бермоқда. 

Депутатлар Эрманов Фарход Ўрозбоевич номзодини қўллаб-қувватлаб, Хоразм вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқладилар. 

Сессияда сўзга чиққан Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов бундан кейин ҳам Президентимиз ишончига жавобан янада фидойилик билан самарали   меҳнат қилиб, мамлакатимизнинг ҳар томонлама ривожига муносиб ҳисса қўшишга доимо тайёр эканлигини қайд этди.  

Шунингдек, сессияда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзод кўрсатиш масаласи кўриб чиқилди. 

Депутатлар халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзоси қилиб, вилоят ҳокими Ф.Эрмановни бир овоздан тасдиқлашди. 

Сессия  кун тартибига киритилган қатор масалалар кўриб чиқилди. 

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди. 

                            





Бош саҳифага қайтиш
Иномжон Балтаев
Иномжон Балтаев от 13 января 2020 23:33
Салом,Хоразм вилояти хокими Фарход Эрманов!!!Сиз 2019 йил 16 август куни Питнак шахар истирохат богида булиб утган сайёр кабулда ва 2020 йил 3 январь куни Хазорасп фольклор театрида булиб утган навбатдаги сайёр кабулингизда  Хазорасп тумани хокими Равшан Жаббаровга туман хокимлиги хукукшуноси Султонбой Жуманиёзовни ишдан бушатиб,эгаллаб турган лавозимидан зудлик билан озод килишни хамда уй-жой комиссияси буйича хужжатларни кабул килишни хукукшуносдан олиш кераклигини уктириб топшириклар берган эдингиз ва колаверса,250 минглик Хазорасп халки хам ушбу топширигингизни тулик куллаб-кувватлаганди!!!....Афсуски, ушбу берган буйрук ва топширикларингиз амалда эмас,балки бари когозда колиб кетмокда!!!....Шуми ижро интизоми!? Вилоят хокимининг топшириги качон ижро килинади!? Уйлаймизки,вазият ижобий томонга узгаради хамда мурожаатимга бефарк булмайсиз деган умиддаман!!!!.......
Азамат
Азамат от 14 января 2020 09:03
Ассалому алайкум, Хоразм вилояти Шовот тумани Киёт махалласи 2012 йилда Намунавий лойихалар асосида курилган уйда яшовчи ахоли номидан. 2012 йилда куриб фойдаланишга топширилган уй-жойларнинг ахволини айтмаса хам булади.... аммо муаммо бундан хам баттари йулларни хужжатларда асфальтлаштирилган булса-да ЙУЛнинг ахволини куринглар.... туман хокимининг уринбосарларига бир неча бор айтишимизга карамай, мурожаатимиз очик колмокда... яна Пром зонага айлантирилган Туманлар аро КУМИРлар шу хали битказилмаган йулдан катналади... 40 тонналик машиналарда ва ушбу йул уйдан 2-3 метр нарида жойлашган, Уйларнинг деворлари ёрилиб кетган... Качонгача халкни алдаб яшайди Хокимият ходимлари.... ХАЛК качон хакикатга ишонишни билсин... Вилоят хокимининг телеграмига уланиб булмайди... туманни гапирмаса хам булади  
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 

Fotogalereya