Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Этнофестивалга бағишланган матбуот-анжумани бўлиб ўтди





Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳамда Туркия ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очилди. Бунда Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдўғоннинг сиёсий иродаси, қатъияти муҳим асос бўлди. Яъни икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги дўстона алоқалар, мунтазамлик касб этаётган учрашувлар, самимий мулоқотлар ўзаро ҳамкорлик ривожига катта туртки бермоқда.
Яқинда вилоят ҳокими Ф.Эрманов бошчилигидаги делегация Туркия давлатининг Анталия, Истанбул, Адана шаҳарларига ташриф буюрибқишлоқ хўжалиги, туризм, саноат, спорт, санъат каби бир қанча соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида икки томонлама шартномалар имзолашига эришилган эди. 
Таъкидлаш лозимки, Туркия Республикаси Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган. 1996 йилда мамлакатларимиз ўртасида Абадий дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланган. Халқларимиз кўп асрлик тарихи, тили, дини, қадриятлари ва муштарак урф-одатлари билан бир-бирига чамбарчас боғланган. Давлатларимиз ўртасида ўзаро ишонч асосидаги дўстона муносабатлар бугунги кунда изчил мустаҳкамланиб бормоқда. Туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадаллаштиришда миллий авиакомпанияларимиз ўртасида шерикчилик муҳим ўрин тутади. Ҳозирда авиақатновларни кенгайтириш мақсадида янги режа ва қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Ўзбекистон ҳам, Туркия ҳам туризм соҳасида улкан имкониятларга эга. Бу салоҳиятдан тўла фойдаланиш, сайёҳлар алмашинувини ошириш албатта улкан иқтисодий самара беради.
Жорий йилнинг 6-8 сентябрь кунлари Хива шаҳрида “Халқаро камондан отиш ва миллий ўйинлар фестивали” ўтказилади. Туркиялик мехмонлар ушбу тадбирга олиб борилаётган тайёргарликни кўздан кечириб, унинг доирасида ташкил этилган матбуот-анжуманда иштирок этишди. Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Ойбек Норинбоев, Камондан отиш федерацияси раиси Отабек Имамов, Бутунжахон этноспорт Конфедерацияси президенти Нажмиддин Билол Эрдоған, Туркия ўқчилар вақфи раҳбари Ҳайдарали Илдиз, шунингдек, маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Анжуман давомида журналистлар фестиваль ўтказилиши, қамрови ва ёритилиши билан боғлиқ турли саволлар билан мурожаат қилишди. Мутасаддилар бунга жавобан тадбир ўзида 1000 дан зиёд иштирокчиларни қамраб олиши, Туркия ОАВларида кенг ёритилиши ва бир қатор мамлакатларнинг дипломатик корпус вакиллари ҳам қатнашиши кутилаётгани ҳақида маълумот бердилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив