Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ҚАТОР ЛОЙИҲАЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

  • Qog'ozga chop etish

Бугунги тараққий этиб бораётган ҳаётимизни асло электр энергиясисиз тасаввур қила олмаймиз. Шу сабабли ҳам соҳада янги турдаги техника воситаларидан фойдаланилган ҳолда истеъмолчиларга юқори даражадаги  қулайликлар яратиш олдимиздаги энг устувор вазифадир.

Биргина жорий йилнинг ўзида Хоразм вилоятида истеъмолчилар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8144 тага ошган бўлса, иқтисодиёт тармоқларининг электр энергияси истеъмоли 60 миллион киловатт-соатга кўпайди.

Мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 9 июлдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5761-сонли Фармонига асосанвилоятда ҳам янги турдаги ҳисоблагичлар ўрнатилиши жараёни билан боғлиқдир.

Бугунги кунда вилоятда 30707 та ҳисоблагич ўрнатилган бўлиб, бундай янги турдаги ҳисоблагичлар ўрнатилиш жараёнлари учун «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан бепул ўрнатиб берилмоқда.  Айни кунларда вилоят марказидаги Урганч шаҳрида истиқомат қиладиган деярли барча истеъмолчилар хонадонларидаянги турдаги ҳисоблагичлар ўрнатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги фармонига асосан Хоразм вилоятиҳудудида ҳам «Обод қишлоқ» дастури доирасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Дастурнинг мақсади қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан яхшилаш, йўл-транспорт, муҳандислик коммуникация инфратузилмаси ҳамда ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ва шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш ва дунёқарашини кенгайтириш ҳисобланади.

Албатта, бу борада «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳам қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда. Хусусан, «Обод қишлоқ» дастури бўйича 2019 йил Хоразм вилоятида жами 609,4 км электр тармоқлариўтказиш режалаштирилган бўлса, бугунда 702,0 км электр тармоқлариўтказилди. 158 татрансформаторлар пунктларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари режалаштирилган, шундан 223 та трансформаторлар пунктларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди.

Акциядорлик жамияти «Обод қишлоқ» дастурида белгиланган режани ортиғи билан бажариб, 2020 йилнинг режа дастурлари ишлаб чиқилмоқда.

Қолаверса, 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ–2661-сон «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 304,9 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 130 дона трансформатор пунктларида қурилиш ишлари бажарилди. 

Бажарилган ишлар натижасида юқоридаги 75034 та хонадоннинг электр таъминоти яхшиланиб, тармоқлардаги технологик йўқотишлар 6,4 млн кВт·соатга  камайтирилишига эришилди.

Истеъмолчиларни электр энергияси билан узликсиз таъминлаш мақсади ҳудудларда янги электр куввати кучлироқ бўлган трансформаторларга алмаштирилмоқда. Жумладан, вилоятнинг Шовот туманида жойлашган «Шовот» подстанциясидаги қуввати 10000 кВА бўлган трансформатор қуввати 25000 кВА бўлган трансформаторга, Урганч тумани Дўрман қишлоғи ҳудудида жойлашган «Дўрман» подстанциясидаги 4000 кВА кувватига эга бўлган трансформатор 6300 кВА қувватдаги трансформаторларга алмаштирилди.

Бундан ташқари жамият тамонидан Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини (ЭИЗ) ташкил этиш тўғриси»даги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан жамият томонидан қатор ишлар амалга оширилаётганини кузатишимиз мумкин.

Вилоятда бугунги кунда  эркин иқтисодий зоналар ташкил этилиши учун амалий ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда эркин иқтисодий зоналарни электр энергияси билан таъминлаш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.

Биргина Ҳазорасп туманидаги Питнак қишлоғидаги эркин иқтисодий зона ҳудудидаги Питнак қишлоғи Ю.Шержанов массивида 110/10 кВли «Питнак» подстанциясидан ҳудудгача ҳар бири 2,5 км узунликдаги 2та 10 кВли ҳаво электр тармоғи қурилди.

Ҳазорасп тумани Амударё маҳалласи ҳам электр энергияси билан таъминланди. Ҳудудда 110/10 кВли «Нурчи» подстанциядан чиқувчи 10 кВли «Шаҳарча» фидерининг энг яқин таянчидан 0,297 км узунликда 10 кВли ҳаво линияси янгиданқурилди.

«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятитомониданалоҳига узлуксиз электр энергиясини таъминлаб бериш борасидакўплаббундай амалий ишларни кузатишимиз мумкин. Бу борада ҳар қандай об-ҳаво бўлишидан, куннинг қай пайтилигидан қатъиназар халқнинг фаровонлиги учун хизмат қилаётган жамият ходимларининг ўрни беқиёсдир.

«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya