Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

РАСМИЙ БАЁНОТ

  • Qog'ozga chop etish

Хоразм вилоятида жами, 7 813,0 км автомобиль йўллари мавжуд бўлиб, шундан 2 210,0 км умумий фойдаланишдаги автомобиль  йўллари, 5 603,0 км  ички  ҳўжаликлараро автомобиль  йўллари, шаҳарлар  ва   қишлоқ  аҳоли пунктлари кўчаларини ташкил қилади.

2018 йилда Хоразм вилояти ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлларида 662,3 км узунликда умумий қиймати 228,2 млрд.сўмлик қурилиш-таъмирлаш, жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, Инвестиция дастурига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 97,4 млрд.сўмлик қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилди.

2019 йил давомида Хоразм вилояти ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлларида 716,9 км узунликда умумий қиймати 198,1 млрд.сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланди. Жумладан:

- Инвестиция дастурига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 11,3 млрд.сўмлик қуриш ва реконструкция қилиш ишлари;

- умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларида
 
1,7 млрд.сўмлик тўла таъмирлаш ишлари;

454,0 км.дан ортиқ узунликдаги умумий қиймати
 
70,3 млрд.сўмлик ички хўжаликлараро, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” ва овулларнинг автомобиль йўллари, намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган уй-жой массивларининг ички йўллари ҳамда шаҳар кўчалари қурилиши бажарилиб, фойдаланишга топширилиши;

102,0 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 65,3 млрд.сўмлик жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари белгилаб олинди;

- 14 дона 12,2 млрд.сўмлик йўл қурилиш техника, машина-механизмлар харид қилиш режалаштирилмоқда. 

Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган Шовот туманидаги таъмирталаб йўллар  тўғрисида қуйидагиларни маълум қиламиз.

Шовот тумани маҳаллий аҳамиятидаги умумфойдаланувдаги 4К981 “Шовот темир йўл станцияси –Ижтимоят қ.- Ўзбекистон қ.” 0-21 км узунликдаги автомобиль йўли ҳозирги кунда таъмирталаб аҳволда. Ушбу автомобиль йўли 2020 йилда умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан таъмирланади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги вилоятнинг автомобиль йўлларидаги камчиликларини доимий равишда назоратга олиб, аҳолидан келаётган мурожаатларни ҳам ўрганиб шу юзадан амалий ишларни бажармоқда, шунингдек, автомобиль йўлларидаги камчиликларни бартараф қилиш бўйича воҳа аҳолисига барча маълумотлар тақдим қилиб борилади. 

Аҳолини очиқ ахборот билан таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги  ахборот хизмати томонидан соҳа мутахассислари билан биргаликда вилоятдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш юзасидан декбрь ойининг биринчи 10 кунлигида матбуот анжумани ўтказилади.


Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya