Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

“Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари” бўлиб ўтди

Вилоятимизда “Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари” катта кўтаринкилик руҳида бўлиб ўтди.
Урганч темир йўл вокзали ва Урганч Халқаро аэропортида 2 ноябрда Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари иштирокчилари карнай-сурнай садолари билан кутиб олинди. Шу ернинг ўзида ўзбек ва озарбайжон халқларининг янгроқ куй-қўшиқлари янграб, рақслар ижро этилди.

Хивадаги “Ичан-қалъа” Давлат музей-қўриқхонасида миллий либослар кўргазмаси бўлиб ўтди. Шунингдек, ҳар иккала халқларнинг миллий таомлари пазандалар томонидан моҳирлик билан тайёрланди.
Меҳмонлар тадбир доирасида “Ичан-қалъа”нинг тарихий обидалари билан яқиндан танишдилар.
Урганч Давлат университетининг “Маданият саройи”да “Ўзбекистон ва Озарбайжон маданий ҳамда адабий алоқалари: Ҳусайн Жовид ва Чўлпон асарлари – жаҳон драматургиясининг юксак намунаси” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда озарбайжонлик ва ўзбекистонлик олимлар, шоир ва ёзувчилар, ўқитувчилар, ёшлар иштирок этдилар.
Илмий анжуманни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Бобохон Шарипов олиб борди.
Урганч Давлат университети ўқув ишлари бўйича проректори С.Хўжаниёзов Ўзбекистон ва Озарбайжон халқларининг илм-фан, маданият соҳасидаги ҳамкорлиги, дўстлик ришталарининг тобора мустаҳкамланганлиги хусусида маъруза қилди.
Шундан сўнг Гейдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази директори, Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасининг биринчи котиби С.Аббосов сўзга чиқиб, Озарбайжондан ташриф буюрган бир гуруҳ олимлар ва ижодкорлар, журналистлар қадим Хоразмдан катта таассуротлар олганлигини алоҳида қайд этди.
Таниқли озарбайжонлик шоира Сўна Валиева озарбайжонлик таниқли драматург Ҳусайн Жовид – Шарқнинг буюк мутафаккири сифатидаги бир қатор асарларига тўхталди.
Тадбир давомида Озарбайжон ёзувчилар уюшмаси аъзоси К.Алиев ва бошқалар ўз сўзларида маданият, адабиётдаги ҳамкорликнинг изчиллиги ҳақида тўхталдилар.
Таъниқли профессорлар Х.Болтабоев, А.Олимбеков, УрДУ доцентлари Д.Ғойипов, С.Маткаримова, мусиқа таълими кафедраси мудири Б. Раҳимов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Г. Ибодуллаевалар тадбирда сўзга чиқиб, Хоразмда ўтказилаётан Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунларининг шукуҳи, унутилмас таассуротлар, икки халқнинг қардошлик алоқалари ҳақида гапирдилар.
Урганч Давлат университетининг талабалари Ҳусайн Жовид ва Чўлпон ҳамда Сўна Валиева шеърларидан ифодали ўқишди.
- Иқтидорли талабаларнинг озарбайжон тилида айтган шеърларидан ҳайратга тушдим, - дейди Сўна Валиева, менинг китобимда чоп этилган ўнга яқин шеъримни, қолаверса, шеърнинг ўзбек тилига ўгирилган қисмини ҳам чиройли талаффузда ёд олган талабаларга чин юракдан ташаккур изҳор қиламан. Мен меҳмондўст хоразмликларга, вилоят ҳокимлигига чексиз раҳмат айтаман. Биз Хоразмдан катта таассуротлар билан қайтмоқдамиз ва яна бу қадимий ўлкага келишга ваъда берамиз.
Халқаро конференцияда икки томонлама меморандум – шартнома имзоланди. Унга кўра, Урганч Давлат университети билан Боку давлат университети ўртасида қалин ҳамкорлик йўлга қўйилади. Профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашиши давом этади.
Гейдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази томонидан Урганч Давлат университетига Озарбайжон маданияти ва адабиёти ҳақида ҳикоя қилучи ўзбек ва озарбайжон тилларидаги бой китоблар тўплами туҳфа қилинди.
Халқаро конференция ишида вилоят ҳокими ўринбосари Т.Давлетов сўзга чиқди.
Шу куни Хоразм вилояти мусиқали драма театрида “Бизнинг абадий дўстлигимиз” мавзусида қатор тадбирлар бўлиб ўтди. Театр фойесида икки халқнинг дўстлиги, ҳамкорлиги, санъати, маданияти, ютуқлари ҳақида ҳикоя қилувчи суратлар, Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг миллий либослари кўргазмалари ташкил этилди.
Кечқурун “Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари”га бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.





Тадбирда вилоят ҳокими Ф.Эрманов қатнашди ва сўзга чиқди.
Шунингдек, тадбирда сўз олган озарбайжонлик меҳмонлар Хоразмда ўтказилган ушбу тадбирлар – ижод, санъат, дўстлик байрамига айланганлигини мамнунлик билан қайд этишди.
Тантанали тадбир Озарбайжонлик санъаткорлар томонидан намойиш этилган катта мусиқали дастур билан якунланди.
______________________________
Сотрудничество
Суна Валиева: Наши народы связывают братские отношения
В Хорезме прошли Дни культуры и литературы Азербайджана.
Участников мероприятия под звуки карнаев и сурнаев с радушием приветствовали в международном аэропорту «Ургенч». Деятелями культуры и искусства исполнены песни на узбекском и азербайджанском языках.
Программа мероприятий была насыщена. В Дни культуры и литературы Азербайджана в Государственном музее-заповеднике Ичан-Калъа в Хиве организовали выставку национальных костюмов. Гостей угостили национальными блюдами обеих стран.
В рамках мероприятий участники ознакомились с достопримечательностями и историческими памятниками Хивы.
Ученые, поэты и писатели, молодежь, принимая участие в международной конференции на тему «Культурно-литературные связи Узбекистана и Азербайджана: творчество Хусаина Джовида и Чулпана — высочайший образец мировой драматургии», отметили укрепляющееся сотрудничество и узы дружбы между народами Узбекистана и Азербайджана.
Выступившие директор Центра культуры Азербайджана Гейдар Алиев, первый секретарь посольства Азербайджана в Республике Узбекистан С.Аббосов, известный азербайджанский поэт С. Валиева и другие отметили, что данное мероприятие укрепит дальнейшее сотрудничество, остановились на творчестве драматурга Х. Жовида и узбекских поэтов.
— Очарована Хорезмом, — говорит Суна Валиева. — Наши народы связывают богатая культура двух государств, братские отношения, схожий язык, обычаи и традиции. Была приятно удивлена, увидев насколько талантлива ваша молодежь, которая увлекается литературой, как выразительно прочитали стихи на азербайджанском языке. Считаю, в перспективе наши отношения только укрепятся не только в сферах культуры и образования, но и других.
В ходе конференциии был подписан меморандум между Ургенчским государственным университетом и Бакинским государственным университетом.
В Дни культуры и литературы Азербайджана в Хорезмском областном музыкальном драматическом театре прошли культурные мероприятия.
Областным хокимиятом организовано торжественное мероприятие для гостей из Азербайджана. Известными деятелями творчества и искусства двух старн представлена музыкальная программа.
В мероприятии принял участие и выступил хоким Хорезмской области Ф. Эрманов.
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив