Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

25 октябрь – “Ички ишлар органлари ходимлари куни”

  • Qog'ozga chop etish

Тинчлик ва осойишталикни халқимиз қанчалик қадрласа, шу неъматлар туфайли хотиржам ва фаровон ҳаёт кечираётган бўлса, уларни асраш, барқарорликни таъминлаш давлатимизнинг бош мақсадларидандир. Бу йўлда барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон халқаро миқёсдаги “Қонуний тартибларга итоат қилиш индекси”да юқори ўринни забт этиб келаётир. Бунда мамлакатимиз ички ишлар органлари тизими замон талаблари даражасида такомиллаштирилаётгани ҳамда соҳа ходимларининг ўз зиммасига юкланган вазифаларни фидойилик билан бажараётгани алоҳида ўрин тутмоқда. Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, фуқаролар, эл ва элатлар орасидаги тотувлик сабаб халқимиз эртангги кунга ишонч билан боқмоқда. Бу шубҳасиз, ички ишлар органлари ҳодимларининг фидойи хизматлари натижаси. 25 – октябрь “Ички ишлар идоралари ходимлари куни” муносабати билан Урганч шаҳрида уюштирилган байрам дастурхонига Хоразм вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган фидойи ходимлар, соҳада узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб бугунги кунда кексалик гаштини сураётган бир гуруҳ фахрийлар ҳамда хизмат вазифасини бажариш пайтида вафот этган ички ишлар органлари ходимларининг оила аъзолари таклиф этилдилар. Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Ф.Эрманов сўзга чиқиб бугун вилоятимиз ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида ички ишлар органлари томонидан тезкор-профилактик чора-тадбирлар олиб борилаётгани, бунда ҳар бир ходимнинг алоҳида ўрни борлигини эътироф этди. Ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш билан бир қаторда вилоятимиз ҳудудида олиб борилаётган тадбирларда фаол иштирок этиб келаётган фидойи ходимларнинг бир гуруҳига 25 октябрь – “Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совға ва “Фахрий ёрлиқ”ларини топширди. Шунингдек тадбирда сўзга чиққан Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Д.Назармуҳамедов сўнгги йилларда ички ишлар органларида олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг самарасига тўхталар экан, бу борада айниқса ходимлар ва фахрийларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар бугун алоҳида эътиборда эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди ҳамда Ички ишлар вазири генерал-лейтенант П.Бобожоновнинг байрам муносабати билан Ички ишлар органлари ходимларига йўллаган табригини ҳам ўқиб эшиттирди. Шундан кейин соҳанинг бир гуруҳ фидойи ходимларига ИИВ нинг турли кўкрак нишонлари, эсдалик қўл соатлари ва “Фахрий ёрлиқ”лари ҳамда бир гуруҳ фахрийларга “Ўзбекистон Республикаси ИИВ фахрийси” кўкрак нишони тантаналари равишда топширилди. Хизмат вазифасини бажариш пайтида вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига байрам совғалари улашилди. Тантанали тадбирда санъаткорлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди.                                                                                                                                           Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати 



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya