Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Ҳоким “Нобель” муқобили – "Гузи" мукофоти совриндори билан учрашди

  • Qog'ozga chop etish




Ф.Эрманов илк бора ўзбекистондан "Гузи" мукофоти совриндори деб топилган элдошимиз Бобур Эгамберганов билан учрашди. 
Бобур Эгамберганов ёшларни ижодий ва интеллектуал қобилиятини қўллаб-қувватлаш бўйича ғолиб деб топилди. 

Вилоят ҳокими мамлакатимизда ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, пухта билим олиш, касб-ҳунар эгаллаш, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари учун кенг имконият яратилаётгани, ёшларни ҳар доим қўллаб-қувватлаши ва муаммоларни бартараф этишга тайёрлигини билдирди.. 

Бобурбек 2000 йилнинг 29 сентябрида Хоразм вилояти Урганч туманида туғилган. 2003-2013 йиллар оралиғида Украинанинг Житомир шаҳрида яшаган. 2013 йилда оиласи билан Ўзбекистонга қайтиб, Урганч шаҳар 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 5-синфига қабул қилинган. 2019 йилда Урганч Қурилиш касб-ҳунар коллежни тугатган. Ҳозирда Москва Давлат бошқаруви институтининг 1-босқич талабаси. У рус, украин, турк, татар, араб ва поляк тилларини билади.

2017 йил 28 сентябрда Халқаро Тинчлик генераллари Ассоциациясига қабул қилинган, 2017 йил 4 октябрда «Euro star» медали билан, 2018 йил 2 июлда Украина давлатининг «За розбудову Украини» ордени билан, 2018 йил 2 октябрида Бутундунё тинчлик мукофоти билан тақдирланган. 2019 йилнинг 12 октябридан Халқаро “Гузи” тинчлик мукофоти соҳиби

"Гузи" мукофоти "Нобель" мукофотининг Осиёдаги муқобили сифатида тан олинган бўлиб, 2002 йилда Филиппинда таъсис этилган. 

"Гузи" мукофоти алоҳида шахс ёки жамоага инсон қадр-қимматини ошириш, дунёда тинчлик ўрнатишга қўшган ҳиссаси, илм фандаги ютуқлари учун берилади. 

Ҳар йили мингдан ортиқ номзодлар орасида 10-15 нафар номзодлар "Гузи" мукофоти билан тақдирланиб келинади. 

Ушбу мукофотнинг навбатдаги совриндорлари орасида Буюк Британия, Исроил, Ҳиндистон, Малайзия, Беьгия каби давлат вакиллари қаторида элдошимиз Бобур Эгамберганов ҳам бор.


Мукофот билан тақдирлаш маросими 27 ноябрь санасида Филиппинда бўлиб ўтади.




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya