Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Хивада яна бир меҳмонхона очилди

  • Qog'ozga chop etish

         «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан юртимиз аҳолиси ва чет эллик сайёҳларга қулайликлар яратиш, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш мақсадида кўҳна Хива шаҳрида яна бир замонавий меҳмонхона қуриб фойдаланишга топширилди. Иншоотнинг тантанали очилиш маросимида фахрийлар, мутасадди ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик ва ҳокимият вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар Президентимиз томонидан халқ манфаати йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, бунёдкорликлар, ўзгаришлар ҳақида фикр билдиришди. «Хива локомотив» масъулияти чекланган жамиятига қарашли янги меҳмонхона 76 ўринли бўлиб, 41 та ҳар хил турдаги (2-3 кишилик, VIP) хоналардан иборат. Бино 2 қаватли бўлиб, ўзида миллий меъморчилик анъаналарини акс эттиради. Сайёҳларга қулай бўлиши учун мазкур бино темир йўл вокзали яқинида бунёд этилган. 0,47 гектар майдонда қурилган иншоот жаҳон андозалари даражасида жиҳозланган. Меҳмонхонага замонавий иситиш ва совутиш тизимлари ўрнатилган. Бу ерда ёпиқ турдаги бассейн ва сауна, замонавий ресторан фаолият кўрсатади. Энг эътиборли томони шундаки, мазкур меҳмонхоналардан Ичан Қалъагача пиёда юриб бориш мумкин, транспортга ҳам ҳожат йўқ. Шунингдек, меҳмонхона мижозлари учун бепул эски шаҳарга олиб бориш учун электрокар ва от-аравалар хизматлари жорий этилган. «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ томонидан кўҳна кентда бунёд этилган меҳмонхоналар сони 2 тага етди. Жорий йилнинг 19 март куни дастлабки «Хива локомотив» меҳмонхонаси фойдаланишга топширилган эди. У 70 ўринли бўлиб, 36 та хонадан иборат. Шу кунгача бу ерда 6000 нафар мижозга хизмат кўрсатилган. Бинолар Ичан ва Дишан қалъа оралиғида жойлашган. Ҳозирда мазкур ҳудудда темирйўлчилар томонидан умумий майдони 0,47 га тенг бўлган яна 84 ўринли, 45 хонадан иборат меҳмонхона ҳам қурилмоқда. Яна бир янгилик, бу ерда темирйўлчилар томонидан «Хива локомотив» истироҳат боғини барпо этиш ишлари ҳам қизғин давом этмоқда. Боғнинг умумий майдони 10 гектарни ташкил этади. Бу ерда 22 турдаги замонавий аттракционлар ўрнатилади. Ҳудуд кўкаламзорлаштирилиб, 2500 дан ортиқ 14 турдаги манзарали дарахт ва гуллар экилади. Шу билан бирга 3 та мусиқали фаввора ҳам бунёд этилади. Шунингдек, лойиҳа доирасида 500 кишилик амфитеатр ҳамда ярим гектарлик кўл ҳам қурилади. Меҳмонхонанинг очилиш тадбирида вилоят ҳокими Ф.Эрманов қатнашди ва сўзга чиқди. 



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya