Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Ал-Хоразмий авлодлари


1 - 6 август кунлари Жанубий Африка давлатининг Дурбань шаҳрида математика фанидан Халқаро олимпиада ўтказилди. Ушбу нуфузли мусобақада жаҳоннинг 32 та давлатидан 500 нафар иқтидорли, саралаш босқичларида ғолиб бўлган ўқувчилар қатнашдилар. Унда Ўзбекистон умумтаълим мактабларидан 8 нафар ўқувчи иштирок этди. Уларнинг орасида Хоразмлик Мақсудов Бекзод ўзининг ютуғи билан Ўзбекистон жамоаси эришган муваффақиятига салмоқли ҳисса қўшди. Бекзод Мақсудов Халқаро олимпиадада якка тартибда ва жамоа ҳисобида бронза медалларга сазовор бўлди. 
Бекзод Мақсудовни Халқаро олимпиадага тайёрлаш жараёнида УрДУ докторанти Нурбек Ҳўжатов ҳамда Бекзоднинг устози Фарҳод Мавлоновларнинг хизматлари катта бўлди ва ўз натижасини берди. 
Ҳамиджон Жуманиязов 1999 йилдан буён 6-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатига раҳбарлик қилиб келмоқда. Унинг шогирдлари бугунги кунда давлат органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, чет элларда юқори лавозимларда ишлаб келмоқдалар.
Биз барча халқ таълими тизими ходимлари, кенг жамоатчилик номидан мактаб-интернат жамоасини табриклаймиз, ютуқлар бардавом бўлишини тилаймиз.
Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив