Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat ...
Хоразм вилояти ҳокимлиги

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ

Мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологиялари жадал суръатлар билан ҳаётимизга кенг кириб келмоқда ва ривожланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори ижроси таъминланмоқда. 

Жумладан, барча маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда тизим ҳудудий бошқармаларининг тегишли қўшма қарорлари қабул қилинди, уларда белгиланган режалар изчил равишда амалга оширилмоқда.

  Хоразм вилоятида ҳам ахборот-коммуникация тизимидаги инфратузилмани ривожлантириш янги босқичга олиб чиқилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Урганч шаҳрида "Ахборот технологиялари ва коммуникация соҳасини ривожлантиришда маҳаллий давлат ҳокимлик органлари билан ҳамкорлик муносабатлари" мавзусида ўтказилган семинарда соҳада олиб борилаётган кенг миқёсдаги ишлар ва уларнинг самаралари, натижалари диққат марказида бўлди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимига кирувчи Республика ва ҳудудлардаги соҳа ташкилотларининг раҳбарлари, мутахассислари иштирок қилдилар. 

Семинарда вилоят ҳокими Ф.Эрманов, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Содиқов сўзга чиқдилар. 

Таъкидландики, ушбу соҳага янги истиқболли лойиҳаларни татбиқ этиш, қабул қилинган дастурларни изчил бажариб бориш тармоқни янада ривожлантириш имконини бермоқда. Жорий йилда ҳам мобил алоқа тармоқларини кенгайтириш, оптик толали алоқа линияларини қуриш, магистрал ва мультисервис маълумотларни узатиш тармоқларини кенгайтириш, шунингдек, IMS ва NGN технологияси асосида тармоқни модернизация қилиш, ривожлантириш, кенг полосали уланишни кенгайтириш ва бошқа бир қанча лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган. Жорий йилда "Обод қишлоқ" дастурига асосан вилоятимизнинг 10 та туманида 30 та аҳоли яшаш масканларида мобил алоқа қамрови таъминланади. Кенг полосали интернет хизматлари билан таъминланиш даражаси яхшиланади. 

2019-2020 йилларда вилоятимизда 12 та Рақамли технологиялар марказлари очилади, 30 та янги иш ўринлари яратилади. 11 000 дан зиёд ёшлар мазкур марказларда ташкил этиладиган ўқув курслари ва тўгаракларига жалб қилинади. 1061 та мактабгача таълим, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш муассасалари юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланади. Мазкур мақсадлар учун қарийб 111 млрд. сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган. 

Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектларни юқори тезликдаги интернет хизматлари билан таъминлаш учун маҳаллий бюджетдан 16 млрд. сўмдан зиёд маблағ ажратилмоқда. Бу эса воҳамизда телекоммуникация инфратузилмасини, ахборот технологияларини тез суръатлар билан янада ривожланишига ёрдам беради. 

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Хоразм вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи Ф.Абдуллаев, Урганч Давлат университети, Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали олимлари, "Ўзбекистон почтаси" ҳамда "Ўзбектелеком" ва бошқа қатор ташкилотларнинг вакиллари маърузалар билан қатнашдилар. 

Шунингдек, семинар қатнашчилари Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети Урганч филиалидаги таълим жараёнлари ҳамда талабалар, ўқитувчиларнинг соҳага оид ишланмалари, лойиҳалари билан яқиндан танишдилар. 

Шу куни ушбу олий ўқув юртида инновацион ахборот технологиялари маркази ҳам тантанали равишда иш бошлади. Ушбу марказга "Дамас" автомобили топширилди. Бу эса фаолиятни янада такомиллаштириш имконини беради.

Семинар қатнашчилари Урганч шаҳри 30-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослашган умумтаълим мактаби қошидаги компьютер технологиялари, робототехника ўқув тўгараги машғулотларида ўқувчиларнинг шуғулланиши учун яратилаётган шароитлар билан танишдилар. Ушбу ўқув тўгарагида мактаб ўқувчилари ҳамда 33-сон маҳаллада истиқомат қилаётган ўғил-қизлар шуғулланадилар.

Семинар қатнашчилари Хива шаҳрида "Ўзбектелеком" АК Хоразм филиали томонидан ташкил этилган IT марказида бўлишди. 

Хива шаҳридаги "Ичан-қалъа" Давлат музей-қўриқхонасидаги тарихий обидалар, музейлар фаолияти билан яқиндан танишдилар. 

- Семинар давомида тизимга кириб келаётган инновацион янгиликлар, аҳолига замонавий телекоммуникация хизматлари кўрсатиш, ҳудудларда почта алоқасини янада яхшилаш ва бошқа долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилди, - дейди Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигинининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Зафарбек Каримов. Икки кун давом этган семинарда Республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган ҳамкасблар ўзаро тажриба алмашдилар.
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив