Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat ...
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Муаммолар уйма-уй юриш орқали аниқланади

Президентимизнинг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, жорий йил 1 февралдан Халқ қабулхоналарининг муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилиш, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизим жорий этилди. Мазкур тузилмага бир қатор қўшимча вазифалар юклатилди.

Халқ қабулхоналарининг янги тизимда самарали фаолият юритишини таъминлаш мақсадида уларга хизмат машиналари ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилояти туман ва шаҳарларидаги Халқ қабулхоналарига ҳам вилоят ҳокимлиги томонидан “Cobalt” автомашиналари топширилди.

Вилоят Халқ қабулхонаси мудири С.Бердикиличов ва бошқалар бугунги кунда Халқ қабулхоналари давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, мурожаатлар қонуний ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашда самарали механизмга айланганини таъкидлади.

Ўтган йили вилоятдаги Халқ қабулхоналарига жисмоний ва юридик шахслардан 19002 та мурожаат келган. Уларнинг 12321 таси қаноатлантирилган, жумладан, 3685 таси ижобий ечим топган, 7304 таси эса ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал қилинган. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган 2275 қабулда 12751 дан ортиқ аҳоли турли масалалар юзасидан мурожаат қилган. Муаммоларнинг 50 фоизи ижобий ҳал этилган, 50 фоиз мурожаат юзасидан тушунтириш берилган.

Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов сўзга чиқди.

Мухокама 3

Иномжон Балтаев
Иномжон Балтаев от 9 February 2019 20:58
Узбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилояти халк кабулхонаси мудири пенсионер,собик адвокат,коракалпогистондан хамда билим савияси ва муомаласи ута паст одам.Шунингдек у бу лавозимига умуман нолойик.Халк кабулхоналари мудирлари бу- гирт бекорчи ва алдокчи хамда хокимлар ногорасига уйнайдиган шахслардир. Хоразмдаги халк кабулхоналарининг барча мудирлари пенсинерлар хамда собик орган ходимлари.Уларни зудлик билан ишдан олиб урнига ёш харакатчан ва билимдон хамда чет тилларни билувчи намунали оила фарзандларидан янгича фикрловчи ва адолатпарвар уша худуднинг узидан булган инсонлардан куйиш керак.Замон талаби ва шиддати шу!!! Улар пенсиясини олиб уйида  утиришсин энди.Гайратли ёшларга имкон беринглар ва жойингизни бушатиб куйинглар энди, хурматли кабулхона мудирлари!!!
Ман
Ман от 10 February 2019 21:07
Quote: Иномжон Балтаев

Нима учундир ҳали ўчириб ташлашмабди
Suhrobjon Sobirov
Suhrobjon Sobirov от 14 February 2019 09:49
BU gaplarni ochirib tashalmaganiga qaraganda saytda haqiqat bor akan demak/ agar ochirgan tagdirda bu gaplarni rasmga olib boshqa kattarok saytlarda yana katta tanqidlar bn yazib qaldirish mumkin adi.  Xalq qabulxonasina galadigan bolsaq - shaxsan mani ishim tushmagan axvol nichik akanligini bilmiman LAKIN ODDIY XALQNING BORIM MANI ISHIMNI XAL QILIB BARDILAR YORDAM QILDILAR DAGAN GAPNI XALI BERI ESHITMADIM. FAQAT TELEVIDENYADA GO'RSATILADI XAL BOLDI DAB.   

MANIMCHA ODAMLARGA YORDAM BARGANDAN ULARGA CHIROYLI QILIB BAXONA TOPIB BARGAN OSONROK. COBOLTGA GAZ XAM RASXOD BOLMIDI 

yana bir qiziq gurring -  MAKTABLARDA MAJBURIY O'QITUVCHILARNI VA O'QUVCHILARNI VILOYAT VA RAYON XOKIMLARNING ODI FAMILYASI NI MAJBURIY YODLASH GARAKMISH AGAR BILMASA SHU O'QITUVCHINI ISHDAN XAYDIMISHLA ))))

SHAXSAN MANAM BILMIMAN TUMAN VA SHAHAR XOKIMNI ODINI DAVLAT ORGINIDA ISHLASAM HAM.  MAN XOKIMNI ODINI YODLAB QO'YISHIM UCHUN XOKIM XALQGA YORDAM QILIB ISH GO'RSATIB XAR KUNI QILGAN ISHLARI XAQIDA MAXALLIY TELEVIDENYA DA GO'RSATSA VA ROSTANAM QILSA SHUNI/   shunda balkim xokimdan minatdor bolib uning ismini abadiy xotiralarda saqlidi.

ish qilib bechora o'qituvchilar

Добавить комментарий

Оставить комментарий

reload, if the code cannot be seen