Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat ...
Хоразм вилояти ҳокимлиги

МИЛЛИЙ ТАЖРИБАДАН ХАЛҚАРО АМАЛИЁТ САРИ


Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, жумладан, паррандачилик саноатини ривожлантириш борасида бир қанча амалий ишлар қилинмоқда. 
Аҳолини парҳез гўшт ва тухум билан таъминлаш, паррандачилик хўжаликларини ривожлантириш ва маҳсулотларни экспорт қилиш учун амалга оширилаётган ишлар бунинг яққол тасдиғи бўлмоқда.
Хонқа туманидаги "FEEDGRAN" агросаноат комплексига қарашли “Хонқа парранда” МЧЖда паррандачиликни ривожлантириш ва маҳсулотларни экспорт қилишга бағишланган амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда вилоят ҳокими Ф. Эрманов, вилоят ҳокимлигининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибият мудири Д.Кайпов, туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, фермерлар, "Ўзсаноатқурилишбанк" Хоразм филиали ходимлари хамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Унда паррандаларни кўпайтириш усулларини жорий этиш, ишларни ташкил қилишнинг кластер услубига ўтиш, етакчи парранда етиштирувчи фермер хўжаликлари билан тажриба алмашишга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги тўғрисида алохида таъкидлаб ўтилди. Семинар иштирокчилари "Хонқапарранда" масъулияти чекланган жамиятининг фаолияти билан танишдилар. Бугунги кунда ушбу жамиятда 350 мингдан ортиқ товуқ ва 65 мингта жўжалар этиштирилмоқда. Жамиятдаги барча ишлар автоматлаштирилган бўлиб замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Корхонада 100 миллион тухумни сақлаш имконияти мавжуд. Январ ойида Афғонистонга 185 минг долларлик маҳсулот жўнатилди. Маҳсулотлар Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистон хамда Эрон давлатларига экспорт қилинмоқда.
" FEEDGRAN " агросаноат комплексининг асосчиси Давлат Аминов иш фаолияти муваффақияти хусусан, кредит маблағлари, паррандаларни парвариш қилиш, касалликларнинг олдини олиш, санитария меъёрлари ва корхонанинг бошқа ишларини бажариш борасида ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Семинарда парҳез гўшти ва тухум учун нархларнинг сунъий ўсиши, шунингдек, жорий йилда минтақада паррандачиликни ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар тақдимотини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, жорий йилда 60 га яқин лойиҳалар амалга оширилади, бунинг учун 54,1 млрд. сўм миқдорида банк кредитлари ажратилади. 
Семинар иштирокчилари Ҳазорасп туманидаги "ҲАЗОРАСП ЛЕС-БИЗНЕС" масъулияти чекланган жамиятининг фаолияти билан хам танишдилар ва ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий

reload, if the code cannot be seen