Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat ...
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Хоразмда 676 та юридик шахсларда умумий даромад 1 миллиард сўмдан ошди



Вилоят ҳокимлигида 
туман, шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, тадбиркорлар ва ҳисобчилар иштирокида солиқ сиёсатининг такомиллаштирилган Концепциясини амалиётга тўлиқ ва сифатли жорий этиш учун белгилаб берилган вазифаларни изчил амалга ошириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди ва шу юзадан ҳудудий ишчи гуруҳи ташкил қилинди. 

Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазири Ш. Кудбиев ва бошқалар кейинги йилларда мамлакатимизда солиқларни соддалаштириш ҳамда солиқ ва бошқа тўловлар сонини қисқартириш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар миллий иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириб, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидладилар.

2019 йилдан бошлаб солиқ тизимини амалиётга тўлиқ татбиқ этиш, айниқса қўшилган қиймат солиғини кенг жорий этишда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш ва бартараф этиш шунингдек, солиқ тўловчиларга бу борада кўмаклашиш лозимлиги тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Вилоятда соддалаштирилган тартибда солиқ тўлаб келаётган ва 2018 йил якуни бўйича 1 млрд.сўмдан ортиқ товар айланмасини амалга оширган 676 та юридик шахслар ҳамда 196 та якка тартибдаги тадбиркорлар мавжудлигини инобатга олиб, ушбу тадбиркорлар 2019 йил 1 январдан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтганлиги ҳисобга олинди. Ишчи гуруҳи 213 та тадбиркорлик субъектига умумбелгиланган солиқлар билан ишлай оладиган бухгалтерларга зарурат мавжудлигини инобатга олиб ҳар 10 тасига 1 тадан ходимлар бириктирилди ва методик қўлланмалар фойдаланиш учун топширилди.  

 Бундан ташқари кун тартибига солиқ тўловчиларга солиқ ва молиявий ҳисоботларни шакллантиришда беғараз амалий ёрдам ва маслаҳатларни бериб бориш, шунингдек, умумбелгиланган солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида ўқув-семинар ва тренинглар ўтказишни ташкил этиш, солиқ тўловчиларга кўргазмали ва тарқатма материаллар етказишни таъминлаш бўйича келишиб олинди. 

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Добавить комментарий

Оставить комментарий

reload, if the code cannot be seen