Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Урганч шаҳрида қуйидаги чекловлар қайта жорий қилинди

  • Qog'ozga chop etish

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалашининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёни билан белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йил 6 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудлар тоифасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ахборотида Урганч шаҳри “қизил” тоифадаги ҳудудга киритилганлиги муносабати билан қуйидаги чекловлар қайта жорий қилинди:
автомашиналар ювиш шоҳобчалари фаолияти, автомобиллар, қишлоқ ҳўжалиги ва қурилиш техникаларига техник хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти;
ҳунармандчилик, маиший жиҳозлар ва электрон қурилмаларни таъмирлаш устахоналари фаолияти; 
парк ва истироҳат боғлари фаолияти;
ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо фаолияти, заргарлик ва гул сотиш дўконлари фаолияти;
йўналишсиз таксида йўловчи ташиш фаолияти;
жамоат транспорти ҳаракати фаолияти;
барча турдаги оммавий тадбирлар (концерт, театр, кинотеатр, музей, спорт тадбирлари), оилавий тантана, маърака ва маросимлари (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) фаолияти;
буюм бозорлари фаолияти;
савдо мажмуалари фаолияти;
сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти;
спорт заллари ва фитнес клублар, спа ва массаж салонлари фаолияти;
тунги клуб ва дискотекалар фаолияти;
караоке ва билярд заллари, чилим (калян) марказлари, компьютер ўйинлари фаолияти;
умумий овқатланиш корхонлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти (етказиб бериш учун тайёрлаш бундан мустасно);
яхна ичимлик савдо нуқталари фаолияти;
таълим ташкилотлари (боғча, мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар) ўқув курслари фаолияти;
меҳмонхоналар, шунингдек, хостеллар ва меҳмон уйлари фаолияти;
давлат органлари ва ташкилотларида жисмоний шахслар ва юридик шахслар қабули фаолияти;
ўзини-ўзи яккалаш ҳаёт тарзи (65 ёшдан ошган шахслар учун) мажбурий.




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya